Жиззахда тадбиркорга белгиланган қарийб 240 миллион сўмлик электр тўлови асоссиз деб топилди
Жиззах вилоятида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари электр таъминоти корхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.
Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланиб, далолатнома расмийлаштирилган бўлса-да, қанча энергия сарфлангани қайд этилмасдан, жамият ҳудудидаги юқори қувватли трансформатор кучланиши кўрсатилган холос.
Қолаверса, ўрганишда МЧЖга қарашли асфальт ишлаб чиқариш заводи электрга уланмаганлиги, бундан ташқари, 3 дона электр двигатели занглаган ҳолдалиги, заводнинг ишлаши учун зарур бўлган газ тармоғи тортилмаганлиги аниқланди.
Муҳокамага қўшилинг