Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда ўтказилаётган Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Жиззахда ўтказилаётган Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди

23 май 2023 йил
94
0

Жиззах шаҳрида жорий йилнинг 21-26 май кунлари илк маротаба катталар ўртасида бўлиб ўтаётган ўзбек миллий белбоғли кураши, қирғиз халқининг “Алиш” ва қозоқларнинг “Қазақ куреси” бўйича Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Муҳташам “Ўзбекистон” меҳмонхонаси мажлислар залида бўлиб ўтган ушбу анжуманда Осиё белбоғли кураш конфедерацияси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, Қирғиз Республикасининг “Алиш” халқаро федерацияси, Қозоғистоннинг “Қазақ куреси” ассосацияси, Жиззах вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси раҳбарлари ҳамда марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб матбуот анжуманида иштирок этаётган UWW – Бирлашган курашлар олами аъзолари бўлган қардош – ўзбек, қозоқ, қирғиз халқларининг ўз миллий курашлари  тарихи, Жиззах шаҳрида Осиё чемпионатига кўрилган тайёргарлик хусусида тўхталиб ўтилди.

– 2019-2022 йилларда мамлакатимизда яъни, Олмалиқ, Жиззах, Қўқон ҳамда Наманган шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида  жаҳон чемпионатларининг юқори савияда ўтгани белбоғли курашимизни дунё бўйлаб кенг қулоч ёзаётганидан далолатдир, – дейди Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров. – Бугун Жиззах шаҳрида илк бор старт олган катталар ўртасидаги белбоғли кураш, “Алиш”, “Қазақ куреси” бўйича Осиё чемпионати тарихий воқеадир. Ушбу мусобақанинг жорий йил куз фаслида ўзбек, қозоқ, қирғиз халқларининг миллий кураш спорт турлари бўйича Суадия Арабистонида ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан саралаш вазифасини бажариб бериши билан ҳам нуфузи жуда баланд эканини таъкидлаш жоиз.  

Ҳозирча, қитъамизнинг – Ҳиндистон, Эрон,  Индонезия, Япония қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби 15 дан ортиқ давлатларининг номдор полвонлари Осиё чемпионатида иштирок этиш учун етиб келганлиги, иштирокчилар эртага ҳам келиши кутилаётгани таъкидланди.  

Жорий йилнинг 24 май куни ўзбек белбоғли кураш баҳслари бўлиб ўтса, 25 май куни қозоқ халқининг “Қазақ куреси” мусобақалари ташкил этилади. 26 май куни катталар ўртасидаги “Алиш”,  белбоғли кураш, “Қазақ куреси” Осиё чемпионати иштирокчилари ўз юртларига жўнаб кетади.

Тадбир сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар