Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида томорқадан самарали фойдаланиш юзасидан семинарлар ўтказилди

Пахтакор туманида томорқадан самарали фойдаланиш юзасидан семинарлар ўтказилди

13 июнь 2023 йил
147
0

 Пахтакор  туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла  оқсоқоллари иштирокида  белгиланган режа асосида ўқув-семинарлари ўтказилди.

Семинарлар Чаманзор  МФЙдаги А.Хасанов хонадонида, "Буюк ипак йўли" маҳалласида Э.Зарипов хонадонларида, "Тошкент" ва "Самарқанд" МФЙдаги А.Мақсадов, Н.Жозилов хонадонларида, "Боғишамол" ва "Оқ булоқ" маҳаллаларидаги С.Сафаров, Н.Ортиқовлар хонадонларида, "Дўстлик", "Ғалаба" ҳамда "Пахтакор" МФЙларида  Н.Холиқова, Д.Расулов ва Р.Рустамов каби хонадонларида томорқалардан самарали фойдаланиш асосида бўлди.

 Унда томорқадан унумли  фойдаланиб, рўзғор учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири эканлиги таъкидланди.

Етиштирилган маҳсулотларнинг бозор расталаридан ўрин олиши эса оилаларга моддий ёрдам бўлиши билан биргаликда, озиқ-овқат хавфсизлиги борасида ҳам қулай ечим бўлмоқда.

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар