Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакорда аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ ўзгаришлар бўлмоқда

Пахтакорда аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ ўзгаришлар бўлмоқда

21 июнь 2023 йил
176
0

 Пахтакорда ПҚ-146 сонли қарор бўйича асфальт, кўприк, ичимлик сув қувурлари ўрнатиш ишлари бажарилмоқда

Йўллар халқимизни обод манзиллар сари элтувчи, аҳолининг оғирини енгил қилувчи жамоатчиликнинг энг серқатнов маконидир.

Бугун вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари қаторида Пахтакор туманида ҳам кўчалар таъмирига алоҳида эътибор қаратилаётгани уларда яшовчи аҳоли учун қулай шарт-шароит яратилаётгани, йўловчи ва ҳайдовчилар учун ғамхўрликдир. Бу борада “Олмазор”, “Суванобод”, “Дилором”, “Ғалаба” маҳаллалари аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган асосий масала – йўл муаммоси эди. Одамлар ўқишга, ишга ёки бошқа юмуш билан қишда лой, ёзда чанг йўллардан қатнашга мажбур бўларди.

 

Пахтакор туманида юзага келган ҳақиқий ҳолат ва унинг ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ йўл тармоғи ҳолатини сифат жиҳатидан ўзгартиришга қаратилган.

 

Мазкур ишлар фақатгина бир мақсадга — аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган.

Ушбу жараён Пахтакор туман ҳокимлиги, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 25 нафарга яқин ходимлари ҳамда 20 га яқин махсус техникалар ёрдамида асфальт ётқизиш ишлари бажарилмоқда.

 

Янги асфальтланган йўллардан фойдаланаётган аҳоли бу ишлардан хурсанд бўлиб, силлиқ юзада автомобилни ҳайдаш ва пиёда юриш анча хавфсизроқ ҳамда қулайроқ бўлганини эътироф этишди.

 

Бундан ташқари, Пахтакор тумани ҳокимлиги ҳамда Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2023 йилнинг II-чорак якуни бўйича туман худудидан ўтувчи умумфойдаланувдаги давлат ва маҳаллий аҳамиятига эга бўлган жами 121 км автомобиль йўларида сақлаш ишлари олиб борилди. 2023 йилнинг 6 ойи мобайнида ушбу автомобиль йўларида 15208,7 м2 ўйдим чуқурчаларни асфальт-бетон аралашмаси билан таъмирланди ва 1526 м2 жойга асфальт-бетон ётқизиш ишлари тўлиқ амалга оширилди. Асосий йўлнинг 41-км қисмига йўл ётиқ чизиқлари (разметка) ва 578 м2 га пиёдалар ўтиш йўлакчалари (пешеход) чизилиди. Ушбу автомобиль йўлларида 178 дона эскирган йўл белгилари ўринига, замонавий янги йўл белгиларига алмаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2-майдаги №ПҚ-146 сонли "2023-2025 йилларда Жиззах вилояти комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2023 йилдаги баёни бўйича Пахтакор тумани Дилором МФЙ ҳудудидаги Оби хаёт кўчаси (0,512 км), Олмазор МФЙ ҳудудидаги Марказий кўча (1,560 км), Сувонобод МФЙ ҳудудидаги А.Темур ва Янгийўл  кўчалари (1,690 км), Тошкент МФЙ ҳудудидаги Рўдакий кўчаси (0,618 км) ва Ғалаба МФЙ ҳудудидаги Бўстон кўчаси (0,265 км) жами 4,645 км ички хўжалик йўллари асфальтлаштириш ишларини ва Пахтакор тумани Буюк ипак йўли МФЙни туман маркази билан боғловчи 1 дона кўприкни мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бош пудратчи этиб белгиланган.

            Бугунги кунда ушбу объектларни белгиланган муддатларда топшириш мақсадида Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Ғалаба МФЙ ҳудудидаги Бўстон кўчасида  (0,265 км) қисми қум-шағал аралашмасидан асос қуриш ишлари ҳамда йўл ёқасига сув қочириш новлари (Лоток-Лк6.6) ва диаметри 315 мм бўлган полиетилен труба ўрнатиш ишлари тугатилиб,  асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда, Дилором МФЙ ҳудудидаги Оби хаёт кўчасининг (0,512 км), Тошкент МФЙ ҳудудидаги Рўдакий кўчасининг (0,618 км), Сувонобод МФЙ ҳудудидаги Янгийўл кўчасининг (1,020 км) ва Олмазор МФЙ ҳудудидаги Марказий кўчанинг (1,560 км) қисмиларига жами 3,975 км жойга майда донали асфальтобетон қоришмасидан қоплама ётқизиш ишлари якунланди. Сувонобод МФЙ ҳудудидаги А.Темур кўчасида (0,670 км) йўл профилини қум-шағал аралашмаси ёрдамида тўғирлаш ишлари бажарилиб бугунги кунда асфальт ётқизиш ишларига тайёрланмоқда

Айни кунларда Буюк ипак йўли МФЙни туман маркази билан боғловчи 1 дона кўприкни мукаммал таъмирлаш ишлари ҳамда Буюк ипак йули" МФЙ худудидаги ахоли хонадонларига 18 км ичимлик сув тармоғини олиб боришни ўз вақтида топшириш мақсадида ишлар қизғин кетмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар