Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани электр таъминоти корхонаси томонидан 6 ойда амалга оширган ишлар

Пахтакор тумани электр таъминоти корхонаси томонидан 6 ойда амалга оширган ишлар

10 июль 2023 йил
216
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.10.2018 йилдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти бўйича 0,4 кВ тармоқдаги истеъмолчилар электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими яъни, АСКУЭ га уланди.

Жумладан, тумандаги мавжуд 15935 та хонадонлар (шундан аҳолига 15110 та ва улгуржига 825 та) ҳисоблаш нуқтасига АСКУЭ тизимига мос электр ҳисоблаш ускуналари 100 фоизга ўрнатилиб, “Биллинг” тизимига уланганлар сони 15648 тани яъни 96 фоизни ташкил қилмоқда. Тизимга уланмаган 238 та истеъмолчилар бўйича ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

 

Туман бўйича жами трансформаторлар сони 332 тани, концентратор ўрнатилиши талаб этиладигани 192 тани ташкил қилиб, ҳозирда 192 тасига ўрнатилди. Қолган трансформаторлар истеъмолчига қарашлилиги учун ва 140 дона истеъмолчи уланганлиги учун уларга GPRS русумдаги ЭХУ лар ўрнатилди.

Туманда АСКУЭ тизими жорий қилинганидан сўнг, ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аввало истеъмолчилар билан электр таъминоти корхонаси ўртасида фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро амалга оширилаётган хисоб-китоблар интизоми янада мустаҳкамланмоқда, электр тармоғига ноқонуний уланишлар олди олинмоқда, истеъмолчилар ўртасида тўлов маданияти шаклланиб, маблағ ундириш даражаси ортишига сабаб бўлди.

 

Бундан ташқари, тизимда аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада ошди, биргина истеъмолчилар ўзларига тегишли бўлган мобил телефон рақамни дастурга бириктириш йўли орқали электр таъминоти корхоналарининг маълумотлар базасида хонадонларини хисоб-китоби тўғрисидаги маълумотлардан хабардор бўлиб туришлари ва тўловларни ўзларига қулай бўлган усулда яъни, мобил телефонларига юклаб олинган банк иловалари ёрдамида, яқин масофадаги пайнет шахобчалари ва бошқалар орқали амалга ошириш имконияти мавжуд.

 

Шунингдек, аҳоли истеъмолчилари томонидан электр энергияси таъминоти ва АСКУЭ тизими билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мурожаатларини қабул қилиш ва ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида жамиятда “72-353-15-62” хизмати жорий қилинган.

 

Пахтакор тумани электр таъминоти корхонаси томонидан жорий йилнинг июл ойига қадар 12 дона трансформатор пункитлари, 21,26 км 10/04 кВ хаво тармоқлари мукаммал таъмирдан, 15 дона трансформатор, 41 км 10/04 кВ хаво тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилди. Йиллик тузилгани иш режалари ўз вақтида бажарилмоқда. Режалаштирилмаган 300 дан ортиқ авария холатлари ўз жойларида бартараф этилиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар махкамасининг 146, 635-сонли қарорлари бўйича худудларга 113 дона янги темир бетон таянчлар олиб келиниб ўрнатилди. Бундан ташқари электрон тизим орқали келган 65 та аризалар жойларда ўрганилиб ишлар бажарилиб ўз вақтида аризалар ёпилган.

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар