Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Яна бир оила Бюро ходимлари томонидан яраштирилди.

Яна бир оила Бюро ходимлари томонидан яраштирилди.

12 июль 2023 йил
112
0

 Оила жамиятнинг асосий бўғинидир. Бугунги кунда оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига амал қилмаслиги аксарият ҳолларда низоларга сабаб бўлаётгани ва охир-оқибат нотинчлик ортидан айрим фарзандлар отасиз ёки онасиз улғайишга мажбур бўлаётгани рост.


Икки ёшнинг бошини қовуштириш учун ота-оналар, ёши улуғлар саъй-ҳаракатлар қилишади. Аммо ёшлар ўртасидаги арзимас гап-сўзлар ва асоссиз важлар туфайли гулдек оиланинг барбод бўлиши ачинарли ҳол. Баъзан маҳалла фаоллари, қўни-қўшни ва мутасаддиларининг оилалардаги келишмовчиликларга бефарқлиги ҳам оилавий ажримларга сабаб бўлаётганини минг таассуф билан тилга олиш лозим.


Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик, Оила аталмиш қўрғоннинг дарс кетган ёриғи қандай катталашади?


Бир оилада қандайдир арзимас сабабга кўра жанжал бўлди ва келин жаҳл устида фарзандларини олиб ота уйига жўнаб қолди. Орадан вақт ўтиб яраштириш ўрнига келин томони фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш мақсадида «куёвтўра»ни судга беради, бу оиланинг дарс кетган ёриғини янада катталаштиради.


Кейин орадаги муносабатлар янада совуқлашади, сабаби олдинда алимент тўламаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар кутиб туради. Аслида фарзандлари таъминоти учун алимент тўласaда, кўнглидаги совуқлик ортиб бораверади.


Қачонлардир бир-бирларини яхши кўриб турмуш қурган, бунинг меваси сифатида фарзандлар дунёга келган оила қандайдир сабаблар омилида аввалгидек бахтли яшашни исташади.


Бугунги кунда Бюро ходимлари ҳам ўша сабабчи шахсларга айланмоқда.


Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туманлараро судининг буйруғига асосан Э.Ш. ҳисобидан С.Х. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати бюронинг Пахтакор туман бўлими иш юритувига келиб тушган.


Давлат ижрочисининг ҳаракатлари билан томонларга тўғри ҳуқуқий тушунтиришлар бериш натижасида оила қайта тикланиб, ижро иши амалда тамомланди. Натижада норасида бола ота-онасининг меҳрига тўйиб ўсадиган бўлди.


Бюронинг Пахтакор туман бўлими томонидан бу борадаги ишлар мунтазам давом эттирилмоқда. Токи, муқаддас оила қўрғони ҳеч қачон дарз кетмасин.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар