Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакорда оилавий тадбиркорлик ривожланмоқда

Пахтакорда оилавий тадбиркорлик ривожланмоқда

07 август 2023 йил
170
0
ФОТОРЕПОРТАЖ

Жиззах вилояти Пахтакор туманида уй шароитида биогумус ва қўзиқориннинг шампиньон турини етиштириш ва шу орқали даромад топишга аҳолининг қизиқиши ортиб бормоқда.  

Акбарали Ҳайитов айни йўналишда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиб, туманда етакчилик қилиб келаётган ишбилармонлардан бири.

Тадбиркор ўтган йили 33 миллион сўмлик имтиёзли кредит эвазига 8 квадрат метр майдонда Калифорния қизил чувалчангини парваришлашни бошлаган эди. Бугунга келиб эса ишлаб чиқаришни кенгайтириб, харидорларга 100-150 тонна биогумус етказиб бермоқда.  

– Ҳозирги кунда бир килограмм биогумус бозорда ўртача минг сўмни ташкил этади, - дейди А. Ҳайитов. – Келгусида қишлоқ хўжалиги учун жуда муҳим ҳисобланган бу маҳсулотни ташқи бозорга ҳам етказиб беришга киришсак, даромад ҳам шунга яраша кўпаяди.  

Туманда айни кунда 5 та оилавий тадбиркорлик субъектида биогумус ишлаб чиқарилаётган бўлса, яна 110 нафар фуқаро бу ва, шунингдек, қўзиқоринчилик билан шуғулланиш истагини билдирган.

 

Жамшид ЁРБЕКОВ(сурат),ЎзА 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар