Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Уч нафар қарздор оталар 15 суткага қамалди.

Уч нафар қарздор оталар 15 суткага қамалди.

11 август 2023 йил
192
0

 Юртимизда болаларнинг барча ҳуқуқлари қатори моддий таъминот олиш ҳуқуқи ҳам қонун билан кафолатланган. Хусусан, янги тахрирдаги Конституциямизнинг 77-моддасига кўра, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Аммо ҳаётда турли сабабларга кўра, оиланинг бузилиши натижасида алоҳида яшайдиган ота ёки онанинг бола таъминотида иштироки ўта долзарб муаммога айланади.

Шунинг учун амалдаги Оила кодексининг 96-моддасида ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт экани қатъий белгилаб қўйилган.

Бу ҳаётда фарзанд тарбияси, унинг таъминоти ҳар бир ота-она зиммасидаги ўта шарафли ва айни пайтда масъулиятли вазифа саналади. Бироқ ҳаётда ана шундай масъулиятли вазифани ўз ихтиёри билан бажаришдан бош тортадиган ота-оналар ҳам учраб туради. Албатта, бундай вазиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Судининг қарорига асосан фарзандларининг таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган бўлсада, ижро ҳаракатлари давомида бир неча маротаба огохлантирилишига қарамасдан бўйин товлаб келган уч нафар алиментдан қарздор фуқароларга Бюронинг Пахтакор туман бўлими томонидан МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган. Натижада жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг 07.08.2023 йилдаги қарорига асосан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

Хулоса қилиб айтганда, алимент бу қарз эмас, балки фарзанднинг у вояга ет­гунга қадар бериладиган таъминотидир. Буни бажариш эса, ҳар бир ота-онанинг бурчидир.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар