Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги тўғрисида

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги тўғрисида

16 август 2023 йил
92
0

 Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги 389-сонли ва 2015 йил 20 августдиги №391-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  Қонунига асосан жиноят қонунчилигидан маъсул мансабдор шахс деган тушунча чиқариб ташланиб, жазо тури сифатида озодликни чеклаш тушунчаси қонунчиликка киритилди. Шунингдек Жиноят кодексининг 210-моддасини биринчи қисми диспозиция қисми Пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларни ўзини –ўзи бошқариш органининг мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била тўриб моддий қимматликлар олиш ёҳуд мулкий наф кўриш деб белгиланди. Жиноят кодекснинг 211-моддасининг биринчи қисми диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинди пора бериш яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органининг мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали мансабдор шахсга моддий қимматликларни бериш ёки унинг мулкий манфаатдор этиш.

Пора ҳар хил моддий бойликлар шаклида: пул, чет эл валютаси, қимматбаҳо буюмлар, қимматбахо қоғозлар, озиқ-овқат ёки паст баҳодаги саноат товарлари бўлиши мумкин. Пора предметига пора оладиганга қайтармаслик шарти билан очиқ-ойдин мулкий моҳиятга молиқ бўлган турли хилдаги кўрсатилган хизматларни ҳам киритиш мумкин. Бунга санитария ёки курорт йўлланмаларини тақдим этиш, таъмирлаш, курилиш ва бошқа ишларни кўрсатиш мумкин.

Мансабдор шахсга номоддий хизматлар кўрсатиш порахўрлик деб топилмайди. Муайян шароитларда мазкур ҳолатларни ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш деб таърифлаш мумкин.

Пора олиш усули ва унинг шакли жиноий жавобгарлик учун аҳамият касб этмайди. Пора пора берувчидан мансабдор шахснинг ўзи томонидан ёки воситачи, почта, телеграф ва ҳоказалар орқали олиниши мумкин. У очиқ сотиб олиш ёки ташқаридан қараганда қонуний шакллларда: яъни совға, арзон баҳода нарсани сотиш, қалбаки меҳнат битимларини тузиш ва улар учун пора олувчига, унинг қариндошлари ёки бошқа ишончли шахс томонидан уларнинг гуёки бажарган иши, кўрсатган техник ёрдами ва ш.к учун тўланган пул шаклларида бўлиши мумкин. Пора предметлари бевосита пора олувчи мансабдор шахсга ёки уни хабардор қилган ҳолда, унинг оила аъзоларига ёҳуд унинг яқинларидан бўлган бошқа шахсларга берилган бўлиши, шунингдек пора олувчининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилган бўлиши мумкин.

Қонунда оғдириб олиш тариқасидаги ва мукофот тариқасидаги пора фарқланмайди. Шу сабабдан пора олувчининг манфаати йўлида мансаб қилмиши содир этилгунча пора тўғрисида келишиб олинган бўлса ҳам, бундай қилмиш пора тўғрисида аввалдан келишилмаган ҳолда содир этилган бўлса ҳам пора олиш жинояти мавжуд бўлаверади.

Шу билан бирга мансабдор шахснинг шахсий ва ижтимоий ҳаётига даҳлдор бўлган тантанали кунларда совғалар олиши пора олиш бўлмайди.

Мансабдор шахснинг оғдириб олиш ёки миннатдорчилик сифатида пора олиш ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги, албатта, хизмат лавозимини суистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлиши шарт.

Мансабдор шахс пора берувчининг манфаати йўлида тегишли қилмишни бажариш учун ваколатга эга бўлмасда, аммо ўз лавозим мавқеига кўра мазкур ҳаракатларни бошқа мансабдор шахслар бажариши учун чора кўриш мумкин бўлса, бундай қилмиш ҳам пора олиш деб баҳоланмоғи керак.

Агар пора бўлиб-бўлиб берилган бўлса, мансабдор шахс унинг ақалли бир қисмини олган пайтдан бошлаб пора олиш тугалланган жиноят ҳисобланади. Бунда мансабдор шахснинг келишилган ҳаракатни бажарган-бажармаганлигининг аҳамияти бўлмайди.

Мансабдор шахснинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги қонуний, пора олиш олмаслигидан қатъий назар, бажарилиши керак бўлиши ҳам, ноқонуний, ғайриҳуқуқий бўлиши ҳам мумкин. Мансабдор шахс пора эвазига ўз лавозимидан фойдаланиб, ўзи жиноят бўлган қилмишни содир этган ҳолларда, мазкур қилмиш жиноятлар мажмуини ташкил этади.

Мансабдор шахснинг пора берувчи билан аввалдан тил бириктириб, талон-тарож қилинган воситалар ёки бировнинг мулкини пора сифатида олиши жиноятлар мажмуи деб қаралиб, пора олиш ва ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш деб баҳоланиши лозим.

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Пахтакор туман суди раиси Т.Хакимов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар