Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахдаги мактаб ўқувчиларига 2050 та Қизил китоблар топширилди

Жиззахдаги мактаб ўқувчиларига 2050 та Қизил китоблар топширилди

05 сентябрь 2023 йил
68
0

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан мактаб ўқувчилари учун Қизил китоблар чоп эттирилди.

Қизил китоблар жами 40 000 нусхада бўлиб, республикадаги барча умумтаълим мактабларига тарқатилмоқда. Хусусан, бугунга қадар Хоразм вилоятида 2000 та, Сирдарё вилоятида 1250 та, Жиззахда 2050 та, Навоийда 1400 та, Қашқадарё вилоятида эса 4000 та китоб ўқувчилар қўлига етиб борди.

Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда ҳам ўқувчилар Қизил китоб билан таъминланади. Мақсад ёш авлодда экологик онг ва маданиятни шакллантириш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ўргатишдир.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар