https://simpatik.rri.go.id/images/ https://simponi.sukabumikota.go.id/vendor/sdana/ https://simpatik.rri.go.id/css/slot-dana/ http://sirika.bkkbn.go.id/svg/ https://fh.uki.ac.id/vendor/ https://buku.ortax.org/sgacor/ https://feb.uki.ac.id/vendor/common/ https://online.umm.ac.id/css/
 Жиззахда халқаро қушлар куни кенг нишонланди » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда халқаро қушлар куни кенг нишонланди

Жиззахда халқаро қушлар куни кенг нишонланди

04 апрель 2023 йил
120
0

Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экологик боғида бўлиб ўтган “Қушларни асрайлик” мавзусидаги республика тадбирида “Энг яхши инновацион қуш уяси” кўрик-танлови ҳам ташкил этилди.

Танлов иштирокчиларига қуш уяларини ясашлари учун зарур бўлган ёғоч, тахта маҳсулотлари, бошқа керакли буюмлар ҳам етказиб берилди. Тадбирни байрамона ва кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида Жиззах вилояти маданият бошқармаси ижодкорлари томонидан мусиқали ва саҳнавий чиқишлар ташкил этилди.  

“Қушларни асрайлик” тадбири доирасида “Энг яхши инновацион қуш уяси” танловида иштирокчилар томонидан ясалган қуш инлари эколог, биолог, дурадгорлар ва экофаоллардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳоланди. Биринчи ўринни эгаллаган Жиззах шаҳридаги 10-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Дониёр Равшанов,  иккинчи ўринни қўлга киритган Жиззах давлат педагогика университетининг 1-курс талабаси Ҳусниддин Амиров, учинчи ўрин сохибига айланган Бахмал ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Назарбек Исмоиловларга Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган танлов иштирокчилари ва ҳамкор ташкилотларга ташаккурномалар топширилди.

Жиззахда ташкил этилган қушлар байрами ҳақиқий байрамона тус олди ва йиғилганларда чуқур таассурот қолдирди.

Худди шундай халқаро қушлар кунига бағишлаб Зомин тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида Табиат ресурслари вазирлигининг “Қушларни асрайлик” номли тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ва туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ҳамда туман ММТ бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этди. Мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган бадиий ва кўргазмали чиқишлар, бажарилган амалий ишлар меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди.

Жиззах вилояти халқ таълим бошқармасига қарашли 1-сонли кар-соқов болалар махсус мактаб-интернатида 182 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Мактаб-интернатида ташкил этилган “Мономарказ”да ўқувчилар технология дарсларида ва касб-ҳунарга йўналтирувчи тўгаракларда турли хил буюмларни ясаш, бичиш-тикиш ишларини ўрганишмоқда.  

Эътиборлиси, мактаб ўқувчилари қушлар ва уй ҳайвонларини асраб-авайлаш, уларни парвариш қилиш мақсадида дурадгорлик тўгаракларида қушларга ин ясаб, дарахт шохларига ўрнатишмоқда. Табиат ресурслари вазирлиги томонидан таълим муассасасига кўрсатилган молиявий кўмак натижасида болалар ўз қўллари билан кўплаб қуш уяларини ясаб, дарахт шохларига илиб чиққанлари янада қувонарлидир.

1 апрель – Қушлар байрами тадбирлари ушбу таълим даргоҳида кўтаринки кайфиятда нишонланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар