Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жиззахда бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди

01 декабрь 2023 йил
51
0

1-декабрь бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Жиззах вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан “Соғлом ҳаёт сари биргаликда” шиори остида ташкил этилган матбуот анжуманида ОАВ вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда талабалар иштирок этишди.

Тадбирда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи Асқарова Нилуфар йил давомида ОИТСга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан кўргазмали слайд шаклида хисобот бериб ўтди. Ҳисоботлардан маълум бўлдики ОИВ инфекцияси Республикамизда ҳамон долзарблигини йўқотмаганлиги, касалликни халқимиз нафақат чет давлатлардан балки ўзимизни юртимизда ҳам соғлом турмуш тарзига риоя қилмасдан юқтираётганлиги ачинарли ҳолат.

Тадбирда иштирок этган блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари билан қизғин савол-жавоб тарзида ўтказилди.

Келгусида ОИТСга қарши курашиш борасида ижтимоий тармоқ ходимлари билан доимий яқин алоқада олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар