Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Конституция-бахтимиз қомуси

Конституция-бахтимиз қомуси

07 декабрь 2023 йил
60
0

Жиззах вилояти Экология бошқармасида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Жиззах вилояти Прокуратураси ташаббуси вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида ўтказилган семинарда 2023 йил 1 майда янги таҳрирда қабул қилинган Бош қонунимизнинг ўзига хос хусусиятлари, аввалги Конституциядан фарқли томонлари ҳақида сўз юритилди.

Семинарда иштирок этган вилоят Прокуратураси бўлим катта прокурорлари Б.Тўйчиев ва А.Абдунабиевлар сўзга чиқишди. Таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган конститусиявий нормаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш барча соҳаларда «инсон қадри»нинг том маънода юксалишига, давлат ва жамият ҳаётини «инсон – жамият – давлат» деган тизимга асосланган янги ва замонавий тарзда бошқариш имконини беради. Шу боисдан, янги таҳрирдаги Конституция ижросини тўлиқ таъминлаш барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи навбатдаги устувор вазифасидир. Шу мақсадда белгиланган чора-тадбирлар дастурига кўра, давлат фуқаролик хизмати ҳамда суд-ҳуқуқ тизими ходимларининг янги конститусиявий талабларга риоя этиш борасидаги билим ва малакасини ошириш учун дастур ташкил қилинди. Мақсад – бошқарувда конститусиявий нормаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш, уларни давлат хизматчисининг ҳар кунлик фаолиятига татбиқ этиш, пировардида «инсон қадри» тамойили асосида халққа хизмат кўрсатишнинг сифат даражасини оширишга эришишдир.

Шунингдек, семинарда сўз олганлар Конституциямизнинг асосий принциплари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ҳамда жамият ва шахс масалалари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар