Жиззахда “Сайёр академия” ўқув-дастури ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари томонидан тасдиқланган “Сайёр академия” ўқув-дастурига асосан, ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан Жиззах вилояти ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятига доир билим ҳамда кўникмаларини ошириш бўйича онлайн ўқув йиғини ўтказилди.
Дарс машғулотларида, замонавий интерфаол усулларда ўқув воситаларидан фойдаланилган ҳолда профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, сайёр ўқувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокамага қўшилинг