https://simpatik.rri.go.id/images/ https://simponi.sukabumikota.go.id/vendor/sdana/ https://simpatik.rri.go.id/css/slot-dana/ http://sirika.bkkbn.go.id/svg/ https://fh.uki.ac.id/vendor/ https://buku.ortax.org/sgacor/ https://feb.uki.ac.id/vendor/common/ https://online.umm.ac.id/css/
 Халқаро коррупцияга қарши кураш ёхуд “Кафти очиқ қўл” қандай маънони англатади? » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Халқаро коррупцияга қарши кураш ёхуд “Кафти очиқ қўл” қандай маънони англатади?

Халқаро коррупцияга қарши кураш ёхуд “Кафти очиқ қўл” қандай маънони англатади?

04 январь 2024 йил
52
0

Халқаро коррупцияга қарши курашишга доир йирик тадбир, кафти очиқ қўл кўринишида ишланган композиция ҳақида маълумотлар билан танишиш жараёни... Шу тобда хаёлда Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонида шоҳ Искандарнинг бу дунёдан бўш кетган қўли хусусида ёзилганлари жонланади.

2016 йилдан буён 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни сифатида нишонланади. Мазкур сана муносабати билан ҳар йили Қатар Амири Шайх Тамим Ол Соний томонидан таъсис этилган “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти” топшириш маросими ўтказилади. Шу жараёнда халқаро мукофотнинг рамзий монументи ҳам очилади. 

Бу галги тадбир нуқтаси эса Қатардан сўнг Ўзбекистон – Тошкент шаҳри, “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудуди бўлди.

2023 йил 19 декабрь куни ўтказилган тадбирда мукофот асосчиси – Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари, 40 дан зиёд мамлакат делегациялари, шу жумладан, ушбу халқаро мукофот совриндорлари қатнашди. БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Қатарнинг Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш маркази кўмагида ташкил этилган нуфузли маросим еттинчи манзил сифатида нега, айнан, Ўзбекистон пойтахтини танлади? Кафти очиқ қўл кўринишида металлдан ишланган ўн икки метрлик композиция, аслида, қандай маънони англатади? Нима учун коррупцияга қарши курашишнинг рамзий маъноси “кафти очиқ қўл”? Қуйида шу каби саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Мукофот 2015 йил Қатар ҳукумати ҳамда БМТ шафъелигида Қатарда ташкил этилган Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш маркази томонидан таъсис этилган. Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш идоралари халқаро ассоциациясининг VIII конференциясида Қатар давлати раҳбари Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан эълон қилинган.

Мукофот статуэткаси ҳам кафти очиқ қўл, монумент ҳам кафти очиқ қўл. Халқаро мукофот билан маҳаллий, минтақавий ва халқаро миқёсда коррупцияга қарши курашувчи шахслар ва ташкилотлар рағбатлантирилади. Айтганча, 2016 йил 9 декабрда илк бор 51 мамлакатдан 38 нафар ғолиб тақдирланган. Бу гал ҳам мукофот бешта йўналишда коррупцияга қарши фаол курашган инсонлар ва ташкилотларга берилди.

Бир йиллик танаффусдан сўнг тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши “Транспаренcй Интернатионал” халқаро рейтинги билан боғлиқ, дейиш мумкин. 2022 йил якунида мамлакатимиз ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги рейтингида 14 поғонага кўтарилди. Шу боис, бу йилги манзилга Тошкент шаҳри маъқул деб топилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маросимдаги нутқида 2030 йилга қадар мазкур рейтингдаги ўрнимизни яна 50 поғонага яхшилаш мақсад қилинганини қайд этди. Биламиз, “Транспаренcй Интернатионал”– бутун дунё бўйлаб коррупцияга қарши кураш ва коррупция даражасини ўрганишга бағишланган ноҳукумат халқаро тузилма. Ўзбекистон эса ўтган йил мазкур рейтингда яхши натижа кўрсатган давлат сифатида эътироф этилди. Айни вақтга қадар 4 қитъадаги 6 мамлакат – Австрия, Швейцария, Малайзия, Руанда, Тунис ва Қатар мукофотнинг тақдирлаш маросимига мезбонлик қилишга улгурган.

Монумент йирик ўлчамдаги қўл шаклида бўлиб, коррупцияни тўхтатиш ва бу жиноятга «йўқ» дейиш зарурлигини, бутун дунё халқларининг коррупцияга қарши курашда ҳамкорлиги ва бирдамлигини ифодалайди. Тошкент шаҳри мазкур монумент ўрнатилган дунё шаҳарларининг еттинчи манзили бўлди.

2023 йилги Халқаро коррупцияга қарши кураш кунида коррупцияга қарши кураш ва тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт ўртасидаги муҳим боғлиқлик таъкидланди. Унинг замирида бу жиноятга қарши курашиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи ва бурчи экани, бу жиноятнинг салбий таъсирини фақат ҳамкорлик, ҳар бир шахс ва муассасанинг иштироки орқали бартараф этиш мумкин, деган тушунчалар бор.

Бу йилги Халқаро коррупцияга қарши кураш куни мавзуси “БМТ Коррупцияга қарши курашиш конвенцияси 20: Коррупцияга қарши дунёни бирлаштириш”, деб номланди. Асосий шиор – келгуси йилларда ушбу механизм янада мустаҳкамланиб боришини таъминлаш учун ҳал қилиниши керак бўлган қолган камчиликларни текшириш ҳам бир хил даражада муҳимдир.

Кафти очиқ қўл Доҳада истиқомат қилувчи ироқлик замонавий рассом ва ҳайкалтарош Aҳмад Aлбаҳрани томонидан яратилган. Ижодкор дунёнинг турли шаҳарларида ҳайкаллар, ёдгорликлар ва деворий суратлар тўпламини яратган.

Унинг сўзларига кўра, очиқ кафтни акс эттирувчи ҳайкал олий ҳазратлари Aмир Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг коррупцияга қарши кураш бўйича қарашларини акс эттиради. Ҳайкалнинг ҳар бир қисми дунё давлатларини, ундаги учбурчаклар эса шаффофликни ифодалайди. Шундай экан, минглаб одамлар ва кўплаб давлатларни вайрон қилган коррупцияга қарши курашиш ҳар бир инсоннинг бурчидир.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар