Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27

Расмий муносабат

04 январь 2024 йил
169
0

 Расмий муносабат (4.01.2024) ЖИЗЗАХЛИК ФЕРМЕРДАН ПРЕЗИДЕНТГА МУРОЖААТ: Ҳақ тўланиши шарт, зеро янги мавсумга тайёргарлик аллақачон бошланган... видеомурожаатга муносабат.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман фермерлар Кенгаши раиси И.Якубов бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан ушбу мурожаат ўрганилди.

Жиззах вилояти Пахтакор тумани Пахтакор ФХХУ ҳудудидаги пахта-ғаллачиликка ихтисослашган "RAVON-RAVNAQ" фермер хўжалиги ва “SILVERLEAFE” МЧЖ ўртасида 03.11.2022 йилда №С-2023-176-сонли “Пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси” тузилганлиги аниқланди.

Томонлар ўртасида тузилган ушбу шартномага асосан 2023 йил пахта йиғим-терим мавсумида “RAVON RAVNAQ" фермер хўжалиги томонидан 137 тонна 122 кг оғирликдаги жами 1 068 853 923 сўм  миқдоридаги пахта хом-ашёси топширилган. Томонлар ўртасида ўтқазилган таққослаш далолатномасига асосан “RAVON RAVNAQ" фермер хўжалигининг “SILVERLEAFE” МЧЖда 685 000 000 сўм ҳақдорлик маблағи мавжуд бўлсада, томонлар ўртасида тузилган шартномада белгиланган муддатида ҳақдорлик маблағи тўлаб берилмаган.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман Кенгаши томонидан “RAVON RAVNAQ" фермер хўжалиги манфаатида асосий ҳақдорлик, кечиктириб тўланмасдан келаётган ҳар бир кун учун пеня ундириш юзасидан Дўстлик туманлараро иқтисодий судига 03.01.2023 йилда 1-сонли даво аризаси киритилди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар