Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ Сохта пул ясовчилар фаолиятига чек қўйилди

АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ Сохта пул ясовчилар фаолиятига чек қўйилди

15 февраль 2024 йил
65
0

 Яқинда  бўлиб ўтган суд мажлисида фуқаролар В.Норматов, В Бобоев, Г.Алиев ҳамда Д.Маруповга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Аиқланишича, исм-шарифлари юқорида қайд этилган фуқаролар ўзаро жиноий тил бириктириб, 2022 йилнинг декабрь ойидан 2023 йилнинг февраль ойи бошларига қадар бўлган вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк банкноти ҳисобланган ва умумий қиймати 145 млн. 800.0 минг сўмга тенг бўлган 729 дона 200.0 минг сўмлик банкнотлар, шунингдек, жами 393 дона А-4 форматли қоғозларга орқа ва олди чиқарилган,  қиймати 316 млн. 800.0 минг сўм бўлган, жами 1584 дона 200.0 минг сўмлик қалбаки банкнотларни келгусида фойдаланиш мақсадида ясаганлар.

2023 йилнинг февраль ойи бошида В.Норматов  фуқаро Г.Алиев билан учрашиб, унга ҳақиқий 9.0 млн.сўм банк банкнотлари эвазига рангли ҳамда пуркаб берувчи принтер ёрдамида чоп этилган, махсус ҳимоя воситалари билан таъминланмаган, умумий қиймати 30,0. млн.сўм бўлган 150 дона 200.0 минг сўмлик қалбакилаштирилган банк банкнотларини ўтказган.

Шунингдек, судланувчи В.Бобоев ҳамда Д.Маруповлар гарчанд, фуқаро В.Норматовнинг жуда кўп миқдордаги пулларни қалбакилаштирганидан хабардор бўлсаларда, бироқ, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимларига хабар беришмаган.

Суд ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосланган ҳолда қуйидагича ҳукм чиқарди:

Судланувчилар  В.Бобоев ва Г.Алиевлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддасининг, 2-қисмини “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилди ва ҳар иккисига 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилди.

Судланувчи В.Норматов эса Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 176-моддаси, 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилди ва унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилган ҳолда 5 (беш) йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар