Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида амалга оширилган ҳамда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисида МАЪЛУМОТ

Пахтакор туманида амалга оширилган ҳамда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисида МАЪЛУМОТ

27 июль 2023 йил
193
0

 Туманда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция лойиҳаларини жалб этиш холати тўғрисида:

Пахтакор туманида 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сонли қарорига асосан йил давомида
20,6 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши белганланган бўлиб, амалда 4,8 млн.доллар, жумладан;

“SILVERLEAFE” МЧЖ ҚК томонидан – 2,0 млн.доллар;

“PAXTAKOR TEKS” МЧЖ ҚК томонидан – 2,0 млн.доллар;

“PAXTAKOR SIFAT YOG‘” МЧЖ ҚК томонидан – 715 минг.доллар;

“BEGZOD NASLLI MOLLARI” фермер хўжалиги томонидан – 25 минг доллар;

“NORMUROD BOBO MAXSULOTI” о/к томонидан – 24 минг доллар;

“SARVAR OTA USMON” МЧЖ томонидан – 24 минг долларга бажарилган.

 

 

Туманда экспорт фаолиятида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

 

Пахтакор туманига 2023 йил учун ҳудудий экспорт прогноз топшириқлари ижроси юзасидан 26 млн 717,7 минг доллар, шундан саноат маҳсулотлари экспорти учун 20 млн 854,2 минг доллари, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти учун 5 млн
863,5 минг долларлик режаси белгиланган бўлиб, 2023 йил 24 июл холатига жами 8 млн 720,5 минг доллар, шундан 6 млн 592,4 минг долларлик саноат маҳсулотлари ва 2 млн 128,2 минг долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган.

 

 

Лойиҳалар

 

2023 йил бугунга қадар жами 20 та лойиха умумий қиймати 30 млрд. 631 млн. сўмлик, шундан ўз мабалағи 3 млрд. 540 млн.сўм, банк кредити 2 млрд. 686 млн.сўм, хорижий кредит 88 минг доллар ва 2 млн. долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестицияси, яратилган янги иш ўрни 71 нафарни ташкил этади.

Жумладан

“SILVERLAEFE” МЧЖ ҚК томонидан 2 млн.долларлик “Биолаборатория фаолиятини ташкил этиш” лойиҳаси ташкил этилиб, 25 нафар янги иш щрни яратилди

 

  1. “JIZZAKH AGRITRADE” МЧЖ ҚКнинг “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини саралаш, қадоқлаш ва экспортга тайёрлашни ташкил этиш” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 млн 250 минг АҚШ доллар бўлиб, шундан ўз маблағи 250 минг АҚШ доллар, 1 млн АҚШ доллар тўғридан-тўғри ҳорижий инвестицияни ташкил этади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 16 000 тонна. Корхона 2018 йил 19 декабрда ишга туширилган бўлиб, ҳозирги кунда 25 нафар иш ўрни яратилган. Корхонанинг йиллик экспорт прогнози 4,5 млн доллар.

 

  1. “PAXTAKOR TEKS” МЧЖ ҚКнинг “Ип калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси.Лойиҳанинг умумий қиймати 22,3 млн. АҚШ доллари бўлиб, шундан ўз маблағи 9,4 млн. АҚШ доллар, банк кредити 8,9 млн. АҚШ доллар, хорижий инвестиция 4,0 млн. АҚШ долларни ташкил этади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 9000 тонна. Туман ҳокимининг 2017 йил 18 июлдаги №56-сонли қарорига асосан Пахтакор тумани “Ғалаба” МФЙ ҳудудидан 5,93 га ер майдони ажратилган. Корхона 2018 йил 30 декабрда ишга туширилган бўлиб, ҳозирги кунда 440 нафар иш ўрни яратилган. Корхонанинг йиллик экспорт прогнози 20 млн 181,7 минг АҚШ доллар бўлиб, ҳозирги кунда 11 млн 282,3 минг АҚШ долларлик экспорт амалга оширилган бўлиб, январ-сентябр режасига нисбатан 99,9 % бажарилган. Ҳозирги кунда корхона томонидан лойиҳанинг 2-босқичи доирасида умумий қиймати 18,5 млн. евро, шундан ўз маблағи 4,0 млн. евро, хорижий кредит линияси 14,5 млн.евро бўлган “Тўқув, бўёқ ва тикув” лойиҳасини амалга оширилиши ҳамда 400 нафар янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳа 2024 йилнинг 4-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
  2. “WORLD TRADING COMPANY” МЧЖ ҚКнинг “Автомобиллар учун антифриз, ҳаво фильтрлари, юқори волтли симлар ишлаб чиқариш ва мотор мойи ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 5 млн
    145 минг АҚШ доллар бўлиб, шундан ўз маблағи 1 млн АҚШ доллар, хорижий инвестиция 4 млн 145 минг АҚШ долларни ташкил этади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 4,5 минг тонна антифриз, 150 минг комплект свича провада, 200 минг дона хаво филтри, 5 минг тонна мотор мойини ишлаб чиқариш. Лойиҳа доирасида 100 нафар янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 116 нафар иш ўрни яратилган. Ҳозирги кунга келиб корхонада қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган. Автомобиллар учун антифриз, хаво филтр ва свича провада маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда, мотор мойлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ишлари якунланиб, иш фаолиятига тайёрлаш мақсадида синовдан ўтқазилмоқда. Мазкур лойиҳа 2023 йил якунида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар