Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакорда халқаро лойиҳа амалга оширилмоқда

Пахтакорда халқаро лойиҳа амалга оширилмоқда

23 апрель 2024 йил
64
0

 Бугунги кунда мамлактимизда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолатини чуқур таҳлил қилишда истиқболга йўналтирилган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш учун уни комплекс баҳолашнинг ҳамда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда уларга тезкорлик билан ва лозим даражада жавоб қайтаришнинг ягона мувофиқлаштирилган механизмини яратиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  Бу борада амалга оширилаётган ана шундай ислоҳотлар замирида албатта биринчи навбатда инсон манфаатлари мужассамдир. Амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилиб, халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистондаги ислоҳотларни кўллаб-қувватлашга ҳам эътибор қаратилмоқда. 

AҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги икки томонлама ваколатхонаси ишга туширилиши, мамлакатда тўлақонли миссия ташкил этилиши (USAID)га Ўзбекистон ҳукуматининг кенг кўламли иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларини янада қўллаб-қувватлаш билан бирга хусусий бизнес, нодавлат ташкилотлар ва мустақил оммавий ахборот воситалари фаолиятини кучайтиришига ҳисса қўшади. USAID мамлакатда иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, хусусий секторни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, сув ресурсларини бошқариш, қонун устуворлигини такомиллаштириш, миграция ва одам савдоси билан боғлиқ масалалар бўйича фаолиятини давом эттириб, янги миссия ушбу дастурларни самарали йўналтириб, маҳаллий ҳамкорлар кўламини янада кенгайтириш имконини беради.

USAIDнинг Маҳаллий бошқарув фаолияти лойиҳаси Ўзбекистонда Chemonics International томонидан амалга оширилаётган беш йиллик лойиҳа бўлиб, унинг мақсади Ўзбекистон ҳукумати билан маҳаллий бошқарув фаолиятини яхшилаш, давлат томонидан сифатли хизматларни тақдим этиш, фуқароларнинг демократик бошқарувдаги фаоллиги ва масъулиятини оширишда яқиндан ҳамкорлик қилишга қаратилган. Ушбу лойиҳа Жиззах вилоятининг Пахтакор, Зафаробод ҳамда Шароф Рашидов туманларида 5 йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 16  апрель куни Пахтакор туманида “Юксалиш” ҳаракати экспертлари томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича иқтисодий-сиёсий таҳлил ўтказилди. Таҳлил бошқарувни номарказлаштириш даражаси, маҳаллий бошқарувда жамоатчилик иштироки, аҳолининг турли қатламлари билан мулоқот ўрнатилганлиги, бошқарувда (хизмат кўрсатишда) рақамлаштириш,  асосий акторларнинг манфаатдорлиги ва ўзгаришларга шайлиги, ҳисобдорлик ва бошқалар йўналишларида амалга оширилиб, жараёнда маҳаллий бошқарув идоралари вакиллари, Маҳалла “еттилиги”, аҳоли, бизнес ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.  

Муҳокамада фуқароларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнларидаги иштироки, “Ташаббусли бюджет” жараёнлари,  рақамлаштириш даражаси ва ИТ саводхонлик, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги масалалари бўйича фокус-гуруҳ иштирокчилари ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдиришиб, тегишли таклиф ва тавсиялар беришди.  

Ушбу лойиҳанинг вилоятда амалга оширилиши ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, аҳоли турмуш фаровонлиги ошишига, ижтимоий инфратузилманинг яхшиланишига хизмат қилади, албатта.

 

 

 

 

 

 

Жасурбек Қаршиев,
“Юксалиш” ҳаракати Жиззах
вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар