Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Томорқа одамлар дунёқарашини ўзгартиради

Томорқа одамлар дунёқарашини ўзгартиради

25 апрель 2024 йил
65
0

 Бугуннинг энг долзарб масалаларидан бири — камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шу орқали оилаларнинг даромадини оширишдан иборат. Бу йўлда аҳоли томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланишини йўлга қўйиш — энг самарали усул саналади.

Туман ҳокими Ашуров Асилбек Раҳмонович Олмазор маҳалласида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, жараёнларни кўздан кечирди. Мақсад аниқ — томорқадан самарали фойдаланиб, яхшигина даромад топаётган оилалар тажрибасини оммалаштириш борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

“Олмазор” маҳалласи, 46 та кўчани ўз ичига олади. Бугун бу ерда 5 763 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Оилалар сони — 1423 та. 1239 та хонадоннинг жами 68 гектар томорқа ер майдони мавжуд. Хўш, ушбу серсув ва унумдор ерларда бугун қишлоқ аҳли қандай маҳсулотлар етиштиряпти?

Пахтакор туманининг “драйвери” — қишлоқ хўжалиги. Шу боис маҳалла аҳли имкони борича томорқа майдонларига эртанги экинлар экиш пайида бўлишади. Хонадонлардаги томорқа ер майдонларида, асосан, эрта пишар картошка уруғлари қадалади. Шунингдек, сабзи, пиёз, помидор, бодринг, бақлажон, карам, қизил ловия ва шу каби маҳсулотлар экилади. Деҳқонлар таъбири билан айтганда, бунда энг муҳими — “об-ҳаво қарашиб турса бас”.

— Бугун туманнинг ҳар бир ҳудуди, ҳар бир маҳалласида катта комплексда ишлар бормоқда, — дейди туман ҳокими ААшуров. — Шу мақсадда томорқачилик бўйича энг “оғир” маҳаллалар танлаб олиниб, намунали ҳолга келтириш чоралари кўриляпти. Масъуллар билан уйма-уй юриб, тарғибот тадбирлари ўтказиляпти, аҳолига амалий ёрдамлар кўрсатилади. Президентимиз таъкидлаганидек, давлат идораларининг бор куч-имкониятлари қуйига йўналтирилган. Ҳар бир кўча, хонадонга кириб борамиз. Масалан, маҳаллага бириктирилган банк маблағ бериш билан бирга, одамларнинг дунёқарашини ҳам ўзгартиради, маҳаллалар ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантирилади.

Маҳаллада тинимсиз меҳнат ортидан томорқада мўл ҳосил олиб, ердан оқилона фойдаланаётган хонадонлар кўп. Мисол тариқаси Олмазор маҳалласи раиси Бахтиёр ака Абдушукуров ана шундай инсонлардан бири.

Томорқада бир йилда уч маротаба ҳосил олишга эришяпмиз. Фойдаси ҳам шунга яраша. Мисол учун, редисканинг килосини маҳаллий бозорда 15 минг сўмдан сотамиз. Агар ҳосилни яхши парвариш қилсангиз, ундан бир мавсумнинг ўзида 10-15 миллион сўмгача даромад қилиш мумкин. Редиска ҳосилини йиғиштириб олгач, помидор кўчатларини ўтқазамиз. Помидорларни офтоб урмаслиги учун уларнинг орасига жўхори уруғларини сочиб чиқамиз. Тўрт фарзандимни шу деҳқончиликдан топган даромадим орқали вояга етказдим, ўқитдим, уй-жойли қилдим. Томорқада ишлаб, кам бўлмадим.

Бир жиҳат дилни хира қилди: афсуски, маҳаллада тўрт мучаси соғ бўлса-да, ҳайҳотдек майдонни бўш қўйиб, қаровсиз қолдирганлар йўқ эмас экан. Ишчи гуруҳ вакиллари ана шундай томорқа майдонидан мақсадли фойдаланмаётган оила вакиллари билан бирма-бир суҳбатлашди. Уларга томорқага экилаётган беда ва жўхори каби қишлоқ хўжалиги экинлари ўрнига помидор, булғор қалампири, карам ва шу каби сабзавотларни етиштириш тавсия этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар