Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ветеринария соҳасида қандай ишлар амалга оширилиб келинмоқда

Ветеринария соҳасида қандай ишлар амалга оширилиб келинмоқда

17 февраль 2022 йил
255
0

 Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2022 йил 13-январдаги № 13-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида долзорб 90 кунлик тадбири эълон қилинди. Пахтакор тумани ҳудудида эпизоотик барқарорликни таъминлаш мақсадида 20 нафар ветеринария мутахассисларидан иборат 8 та эмлаш гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, 2022 йилда 11 турдаги юқумли касалликларга профилактик эмлаш ишлари режа қилиб олинган. Ушбу тадбирларни гуруҳ усулида уюшқоқлик билан самарали ўтказиш учун ҳудудларда туман ветеринария мутахассислари томонидан хонадонбай усулда амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги “Томоркадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолинингтадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-кувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-54-сонли қарори ижроси бўйича туманда аҳолини тадиркорлик таклифларини қўллаб-қуватлаш мақсадида ветеринария хизматлари кўрсатиш маркази ишга туширилди.

Ушбу марказ ходимлари хонадонма-хонадон юриб, аҳолига чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик йўналишларида тегишли кўрсатмалар ҳамда амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Қўй ва эчкилар, парранда, қуён, балиқ, асалари касалликларини профилактикаси, ҳайвонларда учрайдиган юқумли-юқумсиз касалликларни даволаш, ушбу чорва ҳайвонларини парваришлаш бўйича ҳам керакли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарорида кўрсатиб ўтилган ит боқиш қоидалари хам ахолига тушинтирилмоқда. Туманимиз  ҳудудида қутуриш касаллигини олдини олиш бўйича шу кунга қадар 2128 бош итлар қутириш касаллигига қарши эмланган. Қаровсиз ва дайди итлар туман Ободонлаштириш бошқармасининг қаровсиз ва дайди ҳайвонларни тутиш ходимлари томонидан 68 та дайди ва қаровсиз ҳайвонлар тутиб йўқ қилинди.

Юқоридагилар билан бир қаторда аҳоли ва чорва фермер хўжаликларидаги чорва молларини куйдирги, оқсил, қорасон, бруцеллёз, чечак, брадзот каби касалликларга профилактик эмлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туман Ветеринария бўлими билан туман Фавқулотда вазият бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Санитария эпидамология осойишталик маркази, туман Ободонлаштириш бошқармаси ташкилотлари ҳамкорликда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан: Пахтакор маҳалласи Дўстлик кўчасида қаровсиз юрган дайди ит аниқланиб, туман Ободонлаштириш бошқармасининг қаровсиз ва дайди ҳайвонларни тутиш ходимлари томонидан, ит тутиб олиб кетилди.

Суванобод маҳалласи Янгиқўрғон кўчаси 6-уйда яшовчи Эломонова Анора бугунги кунда, 4 бош қорамоли, паррандаларини мавсумий профилактик эмлаш туман Ветеринария бўлими ходимлари томонидан мунтазам назоратга олинган дейди-у.

Данабоев Муҳаммад – қутуриш касаллигини олдини олиш мақсадида ўз хонадонида парвариш қилиб келаётган итини мавсумий эмлатиб туришини айтиб, маҳалласидаги фуқароларга ҳам тавсиялар бериб қилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

МУНОСАБАТ
04 февраль 2022, Пятница
МУНОСАБАТ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар