Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида фуқароларни ҳарбий хизматга чарқирилиши ва сафарбарлик чақируви резервига олиш тўғрисида туман ҳокимининг йиғилиши бўлиб ўтди

Пахтакор туманида фуқароларни ҳарбий хизматга чарқирилиши ва сафарбарлик чақируви резервига олиш тўғрисида туман ҳокимининг йиғилиши бўлиб ўтди

26 март 2022 йил
421
0

 Тумандаги 15 та маҳалла раислари, чақирув комиссия раиси ва аъзолари, маҳаллардаги харбий стол бошлиқлари туман мудофаа бўлими ишлари бошлиғи ва ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда туман ҳокими А.Р.Ашуров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли харбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли харбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги ПҚ-140-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 5,6 ва 25-моддаларига асосан ҳамда туман мудофаа ишлари бўлимининг 2022 йил 11-февралдаги 118-сонли хатида кўрсатилган талаблар тўғрисида маълумот бериб ўтди. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси “Умумий ҳарбий мажбурят ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 45-51-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбурятлари яна бир бора ҳар бир ташкилотга тўлиқ ва аниқ тушунтириб берилди.

Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Б.Қ.Нарқулов сўзга чиқиб, сафарбарлик чақируви резервига саралаб олинган чақирилувчиларнинг 2021 йилги пул бадали қарздорлигини ундириш, 2022 йилга чақирилувчиларни сифатли саралаб олиш тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Чақирув комиссия раиси Ш.Шодмонов сўзга чиқиб 2021 йилги камчиликларни такрорламаслик, чақирув ёшидаги фуқароларни тиббий кўрик ташкил этилган кунлари ўз вақтида келишларини таъминлаш борасида гапириб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Нурмонов Зоҳид

Пахтакор туман мудофа ишлар бўлими

чақирувчиларни ҳарбий хизматга

тайёрлаш бўлинмаси бошлиғи ҚКХ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар