Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Янги китоб тақдимоти 8-мактаб

Янги китоб тақдимоти 8-мактаб

07 апрель 2022 йил
477
0

 Куни кеча Пахтакор туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 8-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабининг Саодат Шаназова раҳбарлигидаги “Ёш қаламкашлар” ижодий-маданий тўгараги аъзоси Дилшода Мусурмонованинг Тошкентдаги “Қамар медиа” босмахонасида нашр этилган “Ғунчаларда ҳаёт жаранги” номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.

“Китоблар ярмаркаси” билан биргаликда ташкил этилган ушбу тадбирда мактаб маъмурияти, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан 8-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабининг раҳбари Дилшод Ҳалилов, синф раҳбари Насиба Мирзаева, “Пахтакор ҳаёти” газетасининг мухбири Ибодат Пардаева ҳамда мактабнинг ижодий- маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Саодат Шаназова ва  бошқалар мамлакатда барча соҳалар қатори адабиёт ривожига қаратилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб ўтдилар.Шу билан бирга айни пайтда адабиётда рўй берган жонланиш, ижобий ўзгаришлар ижодкорларни Ватан ва халқ олдидаги масъулиятини ҳис этишга ундаётгани, янги асарлар яратишга илҳомлантираётгани ҳам таъкидланди.

Дунё аҳлига сиёсий-ижтимоий соҳаларда олдиндан кўрабилиш салоҳиятини намойиш қилиб келаётган мамлакатимиз етакчисининг пурмаъно фикри асосида мактабларда жорий этилган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилик вазифаси, шак-шубҳасиз, миллатимиз келажаги бўлмиш ёш авлоднинг энг сара бўғинларини юзага чиқаришдек олижаноб мақсаднинг амалга ошишига хизмат қилди. Бу ишга жалб этилган зиёлиларимизнинг беминнат хизматлари натижасида ўтган вақт ичида туманимиз  миқёсида бир қатор ажойиб натижалар қўлга киритилганини фахр-у ифтихор билан таъкидлаб ўтиш жоиз.

Бунинг ҳосиласи ўлароқ 8-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабининг иқтидорли ўқувчиси Дилшода Мусурмонованинг “Ғунчаларда ҳаёт жаранги”номли шеърий тўпламининг нашр этилиши эса айни кутилган натижаларни берди, десак муболаға бўлмайди.Назм бўстонига шаҳдам қадамлар билан кириб келаётгани бу ижодкорнинг:  

Ёруғ йўлга ташналик билан,

Уйғотаман, баҳор тонгини.

Куртакларда ҳаёт жаранги,

Гул олади қуёш рангини,

дея, баралла куйлаб, куртаклар овозидаги ҳаёт жарангини, гуллардаги қуёш рангини муштарийлар қалбига ҳам юқтираётганини англайсиз, ҳис этасиз.

Айниқса, ёш ижодкорнинг ўз волидаи муҳтарамасига бағишлаб,

 

Тун-у кун бошимда бўлиб парвона,

Жонинг оғриса ҳам тутиб пинхона,

Турмуш муштларига чидаб мардона,

Яна хасратимда куйдингми, Она.

 

Боламни ўйладим, боламни дедим,

Тупроқни чайнадим, тошларни едим.

Сени кўп қийнаган бир боланг эдим,

Яна хасратимда куйдингми, Она!

дея битган сўзлари дунёдаги барча оналарнинг куюнчак юрагини баёнидек қалбингизга сингаётганини бутун вужудингиз билан сезасиз.

Дилшоданинг шундай озод ва фаровон юртда туғилиб, яшаётганидан мамнунлигини, бугунги кунидан хурсандлигини, юртимиз аҳолиси ҳамда ўз тенгқурларига яратилаётган шарт-шароитлардан розилигини муҳтарам юртбошимизга миннатдорлик туйғуси билан йўғрилган”Ўзбек отаси”шеърда ҳам яққол кўриш мумкин.  

 

Бизнинг кўчаларга кун чиқди бугун,

Жаҳонга сўз айтди ўзбек отаси.

Занжирлар узилди, ечилди тугун,

Эркинлик келтирди унинг фатвоси

 

Тадбир якунида ёш ижодкорнинг яқинлари, синфдошлари ва мактаб маъмурияти томонидан шоира қизга гуллар ва турли туман совғалар тақдим этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар