Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида навбатдаги тиббий кўрик ташкил этилди

Пахтакор туманида навбатдаги тиббий кўрик ташкил этилди

22 апрель 2022 йил
405
0

 Республика Илмий Ихтисослаштирилган “Аллерология” Маркази Ассисенти Саодат Шорустамовна Собиржоновна, Республика Илмий Ихтисослаштирилган “Аллерология” Маркази Жиззах минтақавий филяли Аллерологя доктори Жаббаров Диёржон Тиркачович, вилоят Преналтал маркази, тўғруқ бўлими жарроҳлик мутахассислари навбатдаги амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Пахтакор туманида бўлди. Туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган тадбирда мутахассислар тиббий хизматлар кўрсатишнинг замонавий методлари ва технологиялари бўйича кўмак бериш, шунингдек, беморларни текшириш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ёрдам кўрсатиш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратдилар. Ўрганиш якунлари бўйича марказ мутахассислари аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш ҳамда улар юзага келишининг олдини олиш чоралари бўйича атрофлича тушунтириш берилди. 

- Беморларга шу ерда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилиб, керакли маслаҳатлар берилмоқда. Шу бўйича мутахассисларимиз иш олиб боришяпти. Зарур йўл-йўриқлар кўрсатиляпти, - дейди туман юқумли касалликлар бош вирачи Аҳмад Андаев - Малакали мутахассислар иштирокидаги тиббий кўрикнинг ташкил этилганлиги эса ҳудуд аҳлини беҳад мамнун қилди.

- Анчадан бери томоқ йўлларимда йўтал безовта қилиб турарди. Туманимизда Аллергологя бўйича мутахассис йўқлиги сабаб бошқа вилоятларга ҳам боришимизга тўғри келарди. Республика ва вилоят марказидан келган шифокорларни эшитиб, уларнинг тиббий кўригидан ўтяпман, - дейди бемор Мамаражабова Феруза.

- Мен анча йиллардан бери гникологиг касаллик билан қийналиб келардим, бачонда (миома) ўсимта бор эди, вилоятдан келган мутахассислар ва тумандаги докторлар жарроҳлик йўли билан ўсимтани олиб ташлади барчалари ўз миннатдорлигимни билдираман, юртбошимизга раҳмат дейди – 62 ёшли Жонибекова Дилбар она.

- Тегишли маслаҳатларни олдим. Мен бундан мамнунман, шундай шароитларни яратиб бераётган давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигимни айтаман. Энг чекка қишлоқларда яшайдиган фуқароларнинг узоғини яқин қилиш, қулайликлар яратиш мақсадида бундай тадбирлар доирасида аниқ режалар асосида ишлар ташкил этилиши буларнинг барчаси инсон қадри ва саломатлигига бўлган эътибор ифодасидир. Қолаверса, билимли мутахассисларнинг иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, улар томонидан консультатив ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатилиши шифокорларнинг кейинги иш фаолиятларида ўз таъсирини кўрсатади. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Рамзиддин Қурбонов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар