Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Оилага, ёшларга ва аҳлоққа қарши жиноятлар ҳақида

Оилага, ёшларга ва аҳлоққа қарши жиноятлар ҳақида

25 апрель 2022 йил
474
0

 Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси С.Набиевнинг “Оилага, ёшларга ва аҳлоққа қарши жиноятлар ҳақида”ги маърузаси.

 

Бугунги кунда никохдан ажратиш билан боглик низолар сабаблари ва шарт шароитлари борасида зарур чора-тадбирлар олиб бориш лозимлигини, чунки жамиятда бу турдаги оилавий ишларни кўпайиб бораётганлигини маълум қилди.

Оила жамиятнинг муҳим маънавий негизи ҳисобланади. Муайян жамиятда комил инсоннинг карор топишида оиланинг урни бенихоя каттадир. Ёшлар жамиятнинг ва давлатнинг асосий диккат марказида турганлиги боис уларни турли хил салбий ходисалардан химоя килиш жиноят хукуқининг асосий вазифаларидан хисобланади. Жиноят кодексининг махсус кисми шахсга карши жиноятлар булимида оилага.ёшларга ва ахлокка карши каратилагн жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган зулиб.бу жиноятларнинг объекти оила, ёшлар ва ахлоқ хисобланади. Объектив томондан бу жиноятлар бевосита оилага, ёшларга ва аҳлоққа қарши қаратилган ижтимоий хавфли қилмишларда намоён блади. мазкур жиноятлар субъектгив томондан қасддансодир этилади. Жиноятнинг субъекти 16, 18 ёшга тулган акли расо шахслардир.

Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқасимз шахсларни модций таоминлашдан бўйин товлаш жинояти учун жавобгарлик Жиноят кодексининг 122-моддасида назарда тутилган. Жиноятнинг объектив томони еуднннг ахл қиув қарорига мувофиқ моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёкатсиз шахсларни боқиш учун ундириладиған маблағларни жами уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламасликда ифодаланади. Вояга етмаган шахслар деганда 18 ёшга тўлмаган шахслар тушунилади. Мехнатга лаёқасиз шахслар— биринчи ва иккинчи шгуруҳ ногиронлари ёки касаллиги туфайли вактинча меҳнат лаёқатини йўқотган шахслардир. Субъектив томондан жиноят қасдцан содир этилади. Мазкур жиноятнинг субъекти суднинг ҳал қилув қарорига биноан моддий ёрдамга муҳтож вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таоминлаш вазифаси зиммасига юкланган 18 ёшга тўлган ақли расо ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.

Ота онани моддий таоминлашдан бўйин товлаши жиноятининг объекти ахлоқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг соғлиғи ва хаётидир. Жиноятнинг объектив томони суднинг хал қилув қарорига биноан мехнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга мухтож бўлган ота-онани ёки уларни урнини босувчи шахсларни моддий таоминлаш учун ундириладиган маблағнинг вояга етган шахслар томонидан жами 3 ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслигида ифодаланади. Ота-оналар - 55 ёшга тўлган аёллар, 60 ёшга тўлган эркаклар ҳамда 1- ва 2- гурух ногиронлари мехнатга лаёкатсиз шахслар хдообланади. Субъекттив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Жиноятнинг субъектти 18 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахслардир.

Болани алмаштириб қўйиш жинояти учун жавобгарлик Жиноят кодексининг 124 моддасида берилган. Жиноятнинг объекти боланинг ўзи ва ота-оналарининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ва ахлоқ нормалари ҳисобланади. Объектив томондан жиноят тамагирлик ёки бошфа паст ниятларни кўзлаб, болани алмаштириб қўйишда ифодаланади. Қилмиш бола алмаштириб қўйилган пайтдан эътиборан тамомланган деб эотироф этилади. Субъекттив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Жиноятнинг субъекти хусусий туғриқхона, чақалоқлар уйи ва хоказо муассасаларнинг ходими, 16 ёшга тўлган ақли расо шахсдир.

Фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш жинояти объекти оиланинг манфаатлари, боланинг нормал ахлоқий ривожланиши хисобланади. Объектив томондан жиноят фарзандликка олувчининг (мазкур шахслар вафот этган холларда васийлик ва хомийлик органларининг) розилигисиз фарзанд қилиб олинган ўғил ёки қизбола хақидаги маолумотларни ошкор этиши, фукаролик холатини қайд этиш ёзувлари китобиддаги фарзандликка олувчилар боланинг қон-қариндоши эмаслигини англаш мумкин бўлган кўчирмаларни беришда ифодаланади. Ўғил ёки қизболанинг фарзандликка олингани хақидаги сир ошкор этилган пайтдан эотиборан жиноят тамомланган ҳисобланади. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Жиноятнинг субъектги хар қандай шахс шу жумладан фарзандликка олган эр-хотиндан биронтаси ҳам бўлиши мумкин.

Вояга  етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-харакатларга жалб қилиш жинояти учун жавобгарлик Жиноят кодексининг 127 моддасида берилган бўлиб, бу модда уч қисмдан иборат. Биринчи қисмда назарда тутилган жиноятнинг объектив томони вояга етмаган шахснинг тиламчилик қилишга, спиртли ичимликлар истеомол қилишга, гиёвандлик ёки психотроп ҳисобланмаган лекин кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган восита ва моддаларнинг истеъмол этишга жалб этишдан иборатдир. Шахсни мазкур модда қисми билан жавобгар деб топиш учун айбдорга худди шундай харакатлари учун маъмурий жазо қўлланилган бўлиши лозим. Жиноят кодексининг 127 моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони вояга етмаган шахсни турли усуллар билан гиёвандлик воситаларини ёки психотроп моддалар истеъмол қилишга жалб этишдан иборат. Вояга етмаган шахс жиноят содир этишга жалб қилинганда эса айбдорнинг харакатлари ушбу модданинг учинчи қисми билан бахоланади. Жиноятнинг субъекти 18 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахсдир.

16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш жиноятининг обеъкти 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг жинсий дахлсизлиги хисобланади. Объектив томондан жиноят эркак ёки аёлнинг карама-қарши жинсдаги 16 ёшга тўлмаган шахс билан ихтиёрий равишда жинсий алоқа қилиши ёки жинсий эхтиёжини ғайритабий усулда қондиришида ифодаланади. Жинсий алоқа бошланган ягони эркакнинг жинсий аъзоси аёлнинг жинсий аъзосига киритилган ёхуд жинсий эхтиёжни қайритабий усулда қондиришга қаратилган хатти-харакатлар содир этилган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган ҳисобланади. Субъекттив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Жабрланувчи қиз (ўғил) боланинг 16 ёшга тўлмаганлиги субъектга олдиндан аён бўлганлиги айбдорни Жиноят кодексининг 128 моддаси билан жавобгарликка тортишнинг зарурий шартидир. Жиноятнинг субъекти хар икки жинсдаги 16 ёшга тўлган ақли расо шахслар бўлиши мумкин.

Порнографик нарсаларни тайёрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ харакатлар учун жавобгарлик Жиноят кодексининг 130 моддасида назарда тутилган. Ушбу жиноятнинг объекти жамоат одоб-ахлоқи, ёшларнинг нормал ахлоқий ривожланиши хособланади. Порнографик нарсалар деганда порнографик асарларни, босма буюмларни, тасвирларни, жинсий алоқаларни қўпол натурал холатда уятсизларча шармандали ёки бузуқ холда акс эттирувчи бошқа нарсаларни тушуниш зарур. Жиноятнинг объектив томони порнографик нарсаларни намоиш қилиш ёки тарқатиш мақсадида тайёрлаш, шунингдек уларни 21 ёшга тўлмаган шахслар ўртасида намойиш қилиш ёки тарқатиш, шундай харакатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилишидан иборатдир. Порнографик нарсаларни тайёрлаш деганда уларнинг яратилишини тушуниш зарур. Тарқатиш деганда бундай нарсаларни ҳеч бўлмаганда шахсга етказиб берилишини, жўнатилишини тушуниш керак. Намойиш қилиш деганда порнография билан ҳеч бўлмаганда бир шахснинг хар қандай усуллар билан таништирилишини тушуниш лозим. Жиноятнинг субъектти 16 ёшга тўлган ақли расо шахсдир.

Фохишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш жиноятининг объекти жамоат одоб-ахлоқи, фуқароларнинг соғлиғи ҳисобланади. Объектив томондан жиноят бузуқлик уяси бўлмиш фохишахонани очиш ёки сақлаш, шунингдек таомагирлик ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилишда ифодаланади. Фохишахона деганда мижозлар жинсий алоқа ёки жинсий эҳтиёжларини ғайритабий усулда қондириши учун фойдаланадиган хар қандай хонани тушуниш зарур. Фохишахона очиш ва сақлаш деганда хона танланиши, унинг жихозланиши, фаолият кўрсатилиши учун шарт-шароитлар яратилиши, узоқ вақт хизмат қилиши учун фохишахонанинг сақланиши, мижозларнинг жалб қилиниши, унинг рекламаси ва хоказоларни тушуниш керак. Қўшмачилик - таъмагирлик ёки бошқа паст ниятларни кўзлаб, маълум шахсларнинг ўзаро жинсий алоқа қилиши ёхуд жинсий эхтиёжларини ғайритабий усулда қонидиришларига хизмат қилишдан иборат. Субъекттив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ақли расо шахсдир.

Инсон аозолари ёки тўқималарини ажратиб олиш учун жавобгарлик Жиноят кодексининг 133 моддасида берилган. Объектив томондан жиноят шахс тириклигида унинг розилигини олмасдан туриб ёки ўлганидагн кейин яқин қариндошларининг розилигисиз илмий ёхуд таълим илари учун кўчириб ўтказиш ёки бузилмайдиган холда сақлаш мақсадида мурданинг аозолари ёки тўқималарини ажратиб олишда ифодаланади. Кўчириб ўтказилгани ёки ўтказилмагани, сақлаб қўйилгани ёки қўйилмаганидан катъий назар мурданинг аъзолари ёки тўқималари ажратиб олинган пайтдан бошлаб жиноят тамомланган ҳисобланади. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноятнинг субъектти 16 ёшга тўлган ақли расо шахсдир.

Кабрни тахқирлаш объектив томондан қабрни ёки мурдани тахқирлашда, шунингдек мурдадаги кабр устида ёки ичидаги нарсаларни олишда ифодаланади. Қабр ўлган одам ётган жойдир. Қабрни тахкирлаш деганда унинг ковлаб ташланиши, қабр устидаги тошлар ёдгорликлар мархумнинг хоки сакланаётган идишларнинг вайрон қилиниши тушунилади. Мурдани тахқирлаш деганда мурданинг унинг алохида қисмларининг ташқарига чиқариб олиниши, унинг хўрланиши тушунилади. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган ақлирасо шахсдир.

Йиғилиш қатнашчилари ўзлари қизиқтирган саволлар юзасидан тегишли жавоблар олди. Йиғилиш мунозарали қизғин давом этиб, ушбу оилага оид низолар келиб чикишига биргаликда қарши курашиш учун яна қандай чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши кераклиги тўғрисида фикр алмашишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар