Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ўзбекистон Республикаси Консититуциясига киритилаётган ўзгаришлар ҳамда олиб борилаётган ишларни аҳолининг кенг қатламига етказиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Консититуциясига киритилаётган ўзгаришлар ҳамда олиб борилаётган ишларни аҳолининг кенг қатламига етказиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

01 июль 2022 йил
595
0

  Ўзбекистон Республикаси Консититуциясига киритилаётган ўзгаришлар ҳамда олиб борилаётган ишларни аҳолининг кенг қатламига етказиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

“Янги Ўзбекистон тарихида биринчи бор - Референдум” ўтказиш орқали Бош Қомусимизга ўзгартириш киритиш режалаштирилган.

 

Бугун Жиззах вилояти Пахтакор туман хокимлиги мажлислар залида Пахтакор тумани ҳокими: Ашуров Асилбек Раҳмонович, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси – Депутати Ўразбоев Урал Камолович, Ўзбекистон Республикаси Президентинининг Пахтакор туманидаги Халқ Қабулхонаси мудири:Худайбердийев Абдуҳаким Уралович, Туман адлия бўлими бошлиғи: Қушматов Хосилмурод Номозович иштрокида "Ўзбекистон Республикасининг Консититуциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонуни лойихасининг умумхалқ мухокамаси юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувга халқ депутатлари Кенгаши Пахтакор туманидан сайланган депутатлари, мутасадди ташкилотлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

 

Барчамизга маълумки жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашди.

Учрашув давомида Давлатимиз раҳбари Конституцияга ўзгартириш киритиш юзасидан фуқаролар томонидан билдирилган айрим таклифларга муносабат билдириш асносида, ўз таклифларини билдирдилар.

Президентимиз томонидан конституциявий ислоҳотларнинг бугунги кундаги заруратига қисқача тўхталиб, давлат ва жамиятда инсоннинг ўрни, давлат ва жамият фаолиятидаги устувор сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ва маънавий-гуманитар тамойиллар, аҳоли фаровонлиги ҳамда жамият ва давлат тараққиётини таъминлашда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамиятини аниқлаб олиш давр тақозоси ҳисобланишини айтиб ўтдилар.

Бу эса, ўз навбатида, “асосий қонунимизни бугунги ҳаёт талабларига мос ҳолда янгилашни” талаб этишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

“Янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим” эканлиги қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, Конституциявий комиссияси аъзолари билан бўлган учрашувда бир неча йўналишда билдирилган таклифларги эътиборларингизни қаратмоқчиман:

Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари масаласи биринчи йўналиш сифатида кўрсатиб ўтилди.

– Инсон қадрини юксалтириш ҳақиқатда давлат ҳокимияти органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифаси бўлмоғи шарт. Янгиланаётган Конституциямизда ушбу тамойиллар аниқ ифода этилиши, ўзининг мукаммал ҳуқуқий ечимини топиши зарур,

Иккинчи йўналишда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган ғоя илгари сурилди.

Маълумки, ижтимоий давлат ҳар бир инсон учун муносиб яшаш шароитлари яратиб беради, ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, ўз муаммолари билан ёлғиз ташлаб қўйилмайди. Шу боис бу йўналишда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, оиланинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш, болаларнинг манфаатлари ва тўлақонли ривожланиши учун барча шароитларни яратиш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, инсон саломатлиги ва экологияни асрашга оид таклифлар билдирилди.

 

Учинчи йўналиш Конституцияда маҳалланинг мақомини ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифаларини аниқ белгилаш ҳақида бўлди. Бунда маҳаллаларнинг давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги, жойлардаги маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этиши, бунинг учун давлат органлари уларга кўмак кўрсатишига оид тамойиллар ўз ифодасини топади.

Тўртинчи йўналиш мамлакатимизда давлат бошқарувини такомиллаштириш, халқ ҳокимиятчилигини кучайтиришга қаратилгани билан жуда муҳим.

Амалдаги қонунчилигимизга кўра, парламентнинг ўзи ҳам Конституцияга ўзгартиш киритиш ваколатига эга. Лекин, конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси — ҳақиқий халқ Конституцияси бўлиши. Бу “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи — халқдир“ деган тамойилга тўла мос келиши» каби кўплаб таклифларни билдирилди.

Бир сўз билан айтганда, “Янги Ўзбекистонда – “Янги Конститутция” киритилиши режалаштирилган таклифлардан ягона мақсад бу - Халқимизни рози қилишга қаратилган, халқпарвар давлат қуриш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш орқали ривожланган давлатлар қаторидан қисқа муддатларда мустаҳкам ўрин олиш каби Устувор вазифларни ўз ичига қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 22 июнь ҳолатига кўра, фуқаролардан келиб тушган таклифлар сони 60 минг 231 тани ташкил этган. Конституциявий комиссия томонидан тайёрланган таклифлар муҳокамадан ўтказилган ва айни пайтда Қонунчилик палатасига киритиш босқичида.

Учрашув давомида  йиғилиш иштирокчилари томонидан қонун лойиҳаси қўллаб- қувватланди.

Конституциявий комиссия томонидан аҳоли фикр ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

Натижада, юртимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, мутахассислар, балки фуқароларнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этмоқда.

Билдирилган таклифларнинг таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, халқимиз томонидан берилган таклифлар, шунингдек Давлатимиз Раҳбарининг Комиссия аъзолари билан учрашувда "инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак" деган тамойил асосида берилган таклифлардан келиб чиқиб "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси тайёрланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

"Paxtakor xayoti" gazetasi fotomuhbiri 
Xoliqulov Jahongir
 
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар