https://simpatik.rri.go.id/images/ https://simponi.sukabumikota.go.id/vendor/sdana/ https://simpatik.rri.go.id/css/slot-dana/ http://sirika.bkkbn.go.id/svg/ https://fh.uki.ac.id/vendor/ https://buku.ortax.org/sgacor/ https://feb.uki.ac.id/vendor/common/ https://online.umm.ac.id/css/
 Ҳоким ёрдамчилари фаолияти баҳоланди, Жиззах вилояти республикада иккинчи бўлди » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ҳоким ёрдамчилари фаолияти баҳоланди, Жиззах вилояти республикада иккинчи бўлди

Ҳоким ёрдамчилари фаолияти баҳоланди, Жиззах вилояти республикада иккинчи бўлди

10 октябрь 2022 йил
244
0

Аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнати билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш давлатимиз сиёсасатининг устувор йўналишларидан биридир.

Бу орқали камбағалликни қисқартириш, республика, вилоят, туман ва шаҳарларда кўрсатилаётган давлат хизматлари ва манзилли молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларини бевосита маҳалла даражасига тушириш мақсадида 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳар бир қишлоқ, овуллар ва маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис этилди.

Бугунга келиб вилоятимизнинг 302 та маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб боришаётир. Ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудида аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, кредит, субсидия ажратиш, кооперацияни ривожлантириш, ишсиз фуқароларни касбга йўналтириш каби бир қатор йўналишлардаги ишларни амалга оширишмоқда. Уларнинг бевосита фаолияти туман, шаҳар, вилоят ва республика миқёсида баҳоланиб борилади.

Яқинда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан ҳоким ёрдамчиларининг 9 ойлик фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳоси эълон қилинди. Унга кўра республикада Хоразм вилояти 92,96 балл жамғариб биринчи, 92,53 балл билан вилоятимиз иккинчи ўринни қўлга киритди. Навоий вилояти эса 92,18 балл тўплаб, учинчи поғонадан жой олди.

Вилоятимиз бўйича ўтказилган 9 ойлик ҳоким ёрдамчиларининг фаолият кўрсаткичларига кўра, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманлари энг яхши кўрсаткични қайд этишди.

Жумладан, Пахтакор туманидаги “Буюк ипак йўли” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Фаррух Пиримқулов, Шароф Рашидов туманидаги “Туёқли” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Шодиёр Абдужалилов, “Мулканлик” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Комил Мансуровлар фаолияти энг юқори 100 балл билан баҳоланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар