Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари

“Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари

03 октябрь 2022 йил
225
0

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ижроси юзасидан маблағ ажратиш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Буджет Кодексининг 126-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли ва 2022 йил 20 сентябрдаги “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги КҚ-406-IV-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли ва 2022 йил 20 сентябрдаги “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги КҚ-406-IV-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Пахтакор тумани бўйича 2022 йилда жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш бўйича манзилли рўйхат 1-иловага мувофиқ;

Пахтакор туман бўйича ўткзилган ташаббусли бюджет якунларига кўра ғолиб бўлган ID 0150600024 лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳарид  қилинадиган товар (хизматлар) Реестри 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Шодмонов, туман ҳокимлиги молия бўлими (А.Мелибоев)га “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан жамоатчилик фикри асосида овоз бериш орқали ғолиб бўлган қуйидаги 2 та таклифлар учун жами 2400.0 (икки миллиард тўрт юз миллион) млн. сўм маблағ ажратиш вазифаси топширилсин:

1-ўрин 3301 та овоз тўплаб ғолиб деб топилган (ID-0510600024) “Тиббиёт бирлашмасини моддий техника базасини мустаҳкамлаш яъни тиббиётда қўлланиладиган замонавий асбоб ускуналар ҳарид қилиш” учун 1200,0 (бир миллиард икки юз миллион) млн. сўм туман тиббиёт бирлашмасига;

2- ўрин 2857 та овоз тўплаб ғолиб деб топилган (ID-0510600017) “Туман халқ таълим бўлимига қарашли 4-сон умумий ўрта таълим мактабини жорий таъмирлаш” учун 1200,0 (бир миллиард икки юз миллион) млн. сўм туман Халқ таълими бўлимига ажратилсин.

  1. Пахтакор туман молия бўлими (А.Мелибоев)га:

Ғолиб деб топилган ҳар бир лойиҳа учун “401722….” маблағлар манбаси билан ҳисоб рақамлар очилишини таъминласин.

  1. Туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Н.Кўнишева)га, туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан буюртмачи ташкилотларининг тегишли ғазначилик ҳисоб варақаларига иловага асосан ажратилган маблағлар ўтказилиши таъминлансин.
  2. Пахтакор туман Ғазначилик бўлинмасига, ажратилган маблағларни ўрнатилган тартибда молиялаштирилишини таъминласин.
  3. Туман тиббиёт бирлашмаси (Д.Норбоев) ҳамда туман Халқ таълими бўлими (Б.Абдураимов) ларга:

ажратилган маблағларни буджет тизимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш, мақсадли сарфланиши, амалга оширилган ишларни сифатли бажарилиши ҳамда амалга оширган ишлари юзасидан туман Халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман тиббиёт бирлашмаси (Д.Норбоев) ҳамда туман Халқ таълими бўлими (Б.Абдураимов) ларга:

2022 йил 2-мавсумда жамоатчилик фикри асосида ғолиб деб топилган лойиҳалар якунланганидан сўнг, иқтисод қилинган маблағлар “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қайта тикланишини таъминласин.

  1. Пахтакор тумани “Пахтакор ҳаёти” газетаси таҳририяти (М.Тўхташева) туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (Р.Қурбонов) ва туман ҳокимлиги молия бўлими (A.Мелибоев)лар билан биргаликда 3-босқич, яъни “Овоз бериш” жараёни якунида аниқланган «Ғолиб» таклифлар, шунингдек, ундаги шаклланган тадбирларнинг молиялаштирилиши ҳамда амалга ошириладиган ишлар бўйича маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиб бориш вазифалари юклатилсин.
  2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия”си раиси O.Қодиров ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Шодмоновлар зиммасига юклатилсин.

Пахтакор туманида 2022 йил сентябр ойида жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш бўйича
 МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ
минг сўм
Ғолиб таклиф маълумотлари Тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган дастлабки маблағ Лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган қўшимча хужжатлар Ҳарид қилиш
иартиб-таомили
тури
Буюртмачи
ташкилот
Таклиф ID рақами Қисқача мазмуни Амалга ошириладиган тадбирларнинг манзили Тўплаган овозлари сони
"Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"да шаклланган маблағ 2 936 257 х х х
1 0510600024 Пахтакор туман тиббиёт бирлашмасининг моддий-техник базасини ривожлантириш яни тиббиётда қўлланиладиган замонавий асбоб ускуналар харид қилиш. Тошкент МФЙ 3 301 1 200 000 Лойиҳа-смета хужжатлари, экспертиза ҳулосаси, танлов баённомаси, пудрат шартномаси энг яхши таклифларни танлаш Пахтакор туман
Тиббиёт бирлашмаси
2 0510600017 Жиззах вилояти Пахтакор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби бугунги кунда жуда ҳам жорий таъмирга муҳтож. Мактаб синфхоналари таъмирталаб Самарқанд МФЙ 2 857 1 200 000 Лойиҳа-смета хужжатлари, экспертиза ҳулосаси, танлов баённомаси, пудрат шартномаси энг яхши таклифларни танлаш Пахтакор туман
Халқ таълими бўлими
Жами ажратилиши лозим бўлган маблағ 2 400 000      
Тақсимланмаган маблағ 536 257      



Пахтакор туман бўйича ўткзилган ташаббусли бюджет якунларига кўра ғолиб бўлган ID 0150600024 лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳарид  қилинадиган товар (хизматлар)
Реестри
минг сўмда
Т/Р Товар (хизмат) номи сони бозор нархи суммаси
1 УЗИ портативний 3 160 000 480 000
2 ЭКГ (3 каналли) 7 7 000 49 000
3 Автоклав 100 (Россия) 2 95 000 190 000
4 Автоклав 75 (Россия) 5 65 000 325 000
5 Дистилятор 10л (Россия) 7 7 000 49 000
6 Катта хирургик жамланма 2 53 500 107 000
Лойиҳанинг амалга ошириш жами қиймати* 1 200 000



скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар