Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Сайёр қабул: муаммолар жойида ўрганилиб ҳал этилмоқда

Сайёр қабул: муаммолар жойида ўрганилиб ҳал этилмоқда

07 ноябрь 2022 йил
227
0

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғ.Қодиров Пахтакор тумани Нурли пангат маҳалласида аҳоли, хусусан ёшлар билан учрашди. Сайёр қабул аввалида ногиронлиги бўлган бир кишига ногиронлик араваси, бир неча хотин-қизларга ўзини ўзи банд қилиш учун субсидия асосида тикув мошинкаси, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган бир гуруҳ ёшларга саломатлигини тиклаш, олий таълим учун шартнома пуллари, ҳайдовчилик ҳамда хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқишлари учун тўловлар амалга оширилганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди. Спортнинг стол теннис тури бўйича вилоят миқёсида ўтказилган беллашувларда юқори натижаларга эришган ҳамда беш ташаббус доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этган ёшлар вилоят ИИБ томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Туманнинг Нурли пангат, Пахтакор, Дилором, Боғишамол ва Самарқанд МФЙ аҳолиси иштирок этган тадбирда мурожаатчилар ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий йўналишлардаги масалаларини ҳал этишда кўмак сўрашди. Хусусан, нурли пангатлик Салифа Мирзаева фарзандининг олий таълимда ўқиши учун шартнома пулини тўлаш ва ишга жойлашиш, Шуҳрат Халилов электр таянч устунларини алмаштириш ва трансформатор ўрнатиш, Шукурбой Бўриев маҳалла кўчаларидаги оқова сув таъминотини яхшилаш кераклигини баён этди.

Бундан ташқари кўчаларни таъмирлаш, шағал ётқизиш, тикувчилик фаолиятини кенгайтириш ва хом ашё учун кредит ажратилиши, тиббий ходимларининг штат бирлигини кўпайтириш масалаларини ҳал этиш чоралари белгиланди. Мулоқот давомида бўш турган ер майдонидан фойдаланиш, бандлик, субсидия ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратилиши, кадастр ҳужжатини расмийлаштириш, уй-жойини таъмирлаш каби масалаларга ечим изланди. Ҳар бир муаммо тегишли вилоят ва туман ташкилотлари масъуллари иштирокида кўрилиб, ижросини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Қабулда мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш, кўтарилган муаммоларни бартараф қилиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъуллари ҳамда ҳоким ёрдамчиларига топшириқлар берилди.

Шу куни Боғишамол маҳалласида истиқомат қилувчи Юлдуз Нишонованинг мурожаати ишчи гуруҳ томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Маълум бўлишича, мурожаатчининг онаси ва укаси ёрдамга муҳтож ва яшаётган уйида таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти. Жараёнда зарур қурилиш моллари билан таъминлаш ва иссиқлик тизимини яхшилашда ёрдам берилиши маълум қилинди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар