https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
slot gacorslot gacor gampang menangslot gacor terpercayaslot gacor hari inislot gacor 2024
 Энди вазирликларнинг буйруқлари ҳам очиқ эълон қилиб борилади » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Энди вазирликларнинг буйруқлари ҳам очиқ эълон қилиб борилади

Энди вазирликларнинг буйруқлари ҳам очиқ эълон қилиб борилади

18 январь 2023 йил
192
0

 Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида 2023 йилдаги 6 та устувор йўналишларни белгилаб берди.

Шулардан биринчи йўналиш сифатида, ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилиб, маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги Фармонни имзолаганлигини таъкидлади.

Фармонда кўзланган асосий мақсад, Янги Ўзбекистон шароитида замонавий талабларга жавоб берадиган ихчам давлат бошқаруви тизимини шакллантириш, қарор қабул қилиш ва масалани кўриб чиқиш жараёнларини соддалаштириш орқали давлат органлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш ҳамда улар фаолиятини натижадорликка йўналтириш.

Фармон билан вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекцияларни ўз ичига оладиган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ягона тизими белгиланди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 21 декабрь куни Президентимиз томонидан “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Ушбу қарор билан, Давлат бошқарувида очиқлик даражасини янада ошириш рақамли технологияларни, жорий этиш, рақамлаштирилган давлат бошқаруви моделига ўтиш мақсадида 2023 йил 1 январдан бошлаб синов тариқасида энг дастлаб Адлия вазирлиги тизимида идоравий буйруқ, қарор ва фармоийшларни “E-qaror” электрон тизим орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти жорий қилинмоқда.

Кейинчалик эса, 2023 йил 1 июнга қадар синов натижалари бўйича 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб барча республика ижро этувчи ҳокимият органларида тизим орқали қилиш ва эълон қилиш амалиётини жорий қилиш назарда тутилмоқда.

Ушбу тизим энг дастлаб, 2020 йил апрель ойида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қарорлар қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 январга қадар синов тариқасида ишга туширилган эди.

«E-qaror» электрон тизимини жорий этиш бўйича ўтказилган эксперимент натижасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини қабул қилиш (чиқариш) муддатлари қисқарганлиги, уларни ишлаб чиқишда инсон омили ва аралашуви камайганлиги, шунингдек, қарорлар ва фармойишлар билан аҳоли доимий равишда танишиш имконияти яратилди.

Шу сабаб,  2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида «E-qaror» электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилди.

«E-qaror» электрон тизимининг асосий мақсади, ижро ҳокимияти органларида коррупция ҳолатлари олдини олиш, фуқароларнинг эркин ахборот олишга оид конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишга имконият яратиш, ҳужжатларни қабул қилиш жараёнининг очиқлиги ва шаффовлиги, қонунийлиги ва бир хилликнинг таъминланиши ҳамда жамоатчилик назоратин кучайтириш.

            Пахтакор туман адлия бўлими бошлиғи  Хосилмурод Кушматов

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар
RAJASLOT303