Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида Оққўрғон тажрибаси амалда.

Пахтакор туманида Оққўрғон тажрибаси амалда.

28 январь 2023 йил
141
0

 -“Оққўрғон тажрибаси” асосида уйма-уй юриш орқали аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини ҳамда ижтимоий объектларини ўрганиш бўйича Жиззах вилояти, Пахтакор туманидаги 1-сектор ҳудудидаги “Самарқанд” ва 4-сектор ҳудудидаги “Олтинкўл” МФЙлари оғир маҳалла сифатида  танлаб олиниб, амалда ишлар бошлаб юборилди.

-Ушбу ҳудудларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Б.Узоқов, Пахтакор тумани Халқ қабулхонаси мудири А.Худойбердиев, Пахтакор тумани ҳокими А.Ашуров, туман сектор раҳбарлари ҳамда ишчи гурух аъзолари ҳамроҳлигида “Самарқанд” ва “Олтинкўл” маҳаллаларида бўлиб, “Оққўрғон тажрибаси” асосида олиб борилаётган хатлов жараёни, амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, масъул ташкилот раҳбарлари ҳамда ишчи гуруҳ аъзоларига ишни самарали ташкил этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтди.

Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси мудири Б.Узоқов ишчи гуруҳ билан Пахтакор тумани 4-сектор ҳудудидаги "Олтинкўл" маҳалласи фуқаролари билан учрашди бу ҳудуддаги иссиқ тизими ва электр тармоқларидаги ҳолатлар юзасидан мутахассислар иштирокида аҳолига тўғри тушунчалар беришди.

Ишчи гуруҳ, “Самарқанд” МФЙ Самарқанд кўчаси 32-уй, 1-хонадонда яшовчи, 19.02.1988 йилда туғилган фуқаро Гаврилова Галина Александровнанинг яшаш шароити билан танишди. Ўрганиш давомида фуқаро II-гурух ногирони эканлиги, 3 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, Пахтакор тумани ҳокимлиги томонидан унга яшаш учун ижтимоий уй ажратиб берилгани маълум бўлди. Фуқаро Гаврилова Галина Александровна бир марталик моддий ёрдам беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

“Самарқанд” МФЙ Улуғбек кўчаси 11а-уй, 1-хонадонда яшовчи, 11.04.1987 йилда туғилган фуқаро Маматова Нигора Товбоевнанинг яшаш шароити ўрганилди. Ўрганиш давомида фуқаро II-гурух ногирони эканлиги, соғлиги тиклаш учун дори махсулотлари ажратиб берилишида амалий ёрдам сўради.

-Фуқароларнинг уйма-уй юриш орқали аниқланган муаммоларини имкон даражасида жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар