Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Дўстлик маҳалласида ҳоким ёрдамчисининг 2023 йилдаги самарадорлик кўрсаткичларини янада ошириш концепцияси мухокамаси ўтди.

Дўстлик маҳалласида ҳоким ёрдамчисининг 2023 йилдаги самарадорлик кўрсаткичларини янада ошириш концепцияси мухокамаси ўтди.

30 январь 2023 йил
160
0

 

 Пахтакор тумани Дўстлик маҳалласида 2022 йилда ҳоким ёрдамчиси фаолиятининг ютуқ ва камчиликлари ҳисоботи, хамда 2023 йилдаги самарадорлик кўрсаткичларини янада ошириш концепцияси мухокамаси.

Президентнинг ПФ-29 сонли фармони, ҳамда ПК-31сонли қарорлари 3 декабрь 2021-йилда қабул қилинган бўлиб, унга кўра барча маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиларини тайинлаш кўзда тутилган.

Ушбу қарор мазмунига кўра ҳар бир ҳоким ёрдамчиси маҳалланинг ўсиш нуқталари (драйвер) ва ихтисослашув йўналишларини аниқлаш ва тадбиркорликни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаши

маҳалланинг ўсиш нуқталари ва ихтисослашувидан келиб чиқиб, аҳолининг камбағал қатлами даромадини оширишга сафарбар этиш, «маҳаллабай» ишлаш тизими орқали камбағал аҳоли билан манзилли ишлаш йўллари самарадорлигини ошириш;

ҳар бир маҳалла инфратузилмасини шакллантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш, давлат тасарруфидаги инфратузилма объектлари, ер участкалари, бўш турган объектлардан давлат-хусусий шериклик асосида самарали фойдаланишини йулга куйиш оркали«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш) бўйича манзилли кўмаклашиш

аҳолига узоқ муддатга ижара асосида аукцион орқали ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланилишини ташкил этиш, “агрегатор” тизимини жорий этишни асосий максад килиб олганлар. Утган 2022 йил давомида маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни «хонадонбай» ўрганилиб жумладан, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш мақсадида хонадонларни хатловдан ўтказилиб, хатлов натижаларини «Онлайн маҳалла» платформасига киритилди. Жумладан 2022 йил давомида имтиёзли кредит сўраб мурожаат қилган аризалар сони 121 та ташкил этган бўлса, шундан 58 та ариза ҳоким ёрдамчиси томонидан ижобий тавсия берилди. Ариза асосида фуқаролар томонилдан сўралган сумма миқдори 3 953 992 297 (уч миллиард туққиз юз эллик уч миллион тўққиз юз тўқсон икки миллион икки юз тўқсон етти миллион) сўмни ташкил этди.

Тавсия берилган кредит суммаси,1 363 010 800 ни ташкил этса, рад этилган сумма 2 590 081 997 млн сўмни ташкил этади, бу дегани давлат томонидан берилган имтиёзли кредитларнинг мақсадсиз ишлатилишини олди олинди дегани.

Бундан ташкари “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтарда турувчи фуқароларга  ажратилган субсидиялар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди, унга кўра 2022 йил давомида жами 29 та ариза тушган бўлса шундан 14 та ариза қаноатлантирилган ва 10 нафар фуқарога аризада кўрсатилган махсулотлар етказилган ва 4 нафар фуқаро томонидан мурожаат қилинган аризадаги махсулотларни олиб келиш масаласи ижобий ечилиш жараёнида. Маъруза давомида ҳоким ёрдамчиси томонидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг раҳбарларини келган фуқароларга таништириб улар эришган натижалар мисоллар кесимида кўрсатилиб ўтилди, жумладан “Улуғ Рустам мезза фуд” оилавий корхонаси раҳбари Байманов Жахонгир, кредит олиб бошлаган ишлари ва кўраётган фойдаси ҳакида тўхталган бўлса, ҳоким ёрдамчисининг энг катта лойихаларидан бири деб эътироф этган ЯТТ Ядгарова Гулруҳ ўзининг иш бошлагани ва хозирги кунда хаттоки АКШнинг Аризона штатига ўзи тиккан махсулотлари етиб борганидан қувониб сўзлаб берди. Шундан сўнг, шу маҳалладаги фуқаро Мунарова Марина сўзга чиқиб, у ҳам ўз сўзида шундай деди: “Мен маҳалланинг Сўғдиёна кўчасида истиқомат қиламан, ўтган 2022 йилда ҳоким ёрдамчиси ва хотин-қизлар масаласи бўйича бириктирилган вакил билан хонадонимга хатлов қилишини айтиб кириб келганда уларга унчалик ҳам ишонмаган эдим. Мен ёлгиз онаман, боқувчим йўқ, уйимдаги эски тикув машинкасида Тошкент шаҳридан бичилган махсулотларни олиб келиб, тикиб сотаман қани эди ёрдам берсаларингиз ўзимга янги битта тикув машинкаси олсам эди дедим ва улар мени бу истагимни ёзиб, “Аёллар дафтари”га киритишди, мени ўқитишди,субсидия берилганда кўзларимга ишонмадим, балки тушдир деб ҳам ўйладим. Асосийси мен кутган ва ўзим орзу қилган тикув машинкасига эга бўлдим. Бунинг учун аввало давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигимни билдираман, қолаверса дардимни эшитиб ёрдам берган ҳоким ёрдамчисига ҳам раҳмат айтмоқчиман” дея ўз сўзига якун ясади. Худди шундай маҳалладаги Холбоева Дилафруз Жиззах шаҳридаги Мономарказдаги ўқувларнинг қандай ташкил этилгани ва у ерда ўқиб, янгиликларни ўрганаётгани ҳакида йиғилганларга гапириб берди. Шундан сўнг ҳоким ёрдамчиси йиғилганларни Пахтакор тумани Дўстлик маҳалласида 2023-йилда ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлигини янада ошириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичларига алоҳида тўхталиб ўтди. Йиғилиш сўнгида тадбирда иштирок этган маҳалла раиси, сектор вакиллари ва маҳалла депутати фуқароларнинг ижтимоий муаммолари юзасидан берилган саволларига жавоб бериб ўтишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар