Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззах Политехника Институти хузуридаги Пахтакор саноат технологиялар техникумида очиқ мулоқат

Жиззах Политехника Институти хузуридаги Пахтакор саноат технологиялар техникумида очиқ мулоқат

24 февраль 2023 йил
137
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир чора тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812-сонли фармонига асосан 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг халқаро сифат таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошлангич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари ташкил этилди.

Пахтакор саноат технологиялари техникумида фаолият юритаётган 29 нафар педагог ходимларидан  2 та фан номзоди, 1 Бош  ўқитувчи,  1 та Етакчи ўқитувчи, 12 та Катта ўқитувчи  қолганлари Олий маълумотли ўқитувчилар хисобланади.

   Жиззах Политехника Институти хузуридаги Пахтакор саноат технологиялар техникумига амалиёт ўташ ва келгусида ишга жойлаштириш учун келишув асосида қуйидаги «YORWAYS» МЧЖ, Пахтакор туман электр тармоклари корхонаси, «Агромаш МТП» МЧЖ, «SAN`AN GOLD STAR» МЧЖ, «JIZZAX BEK-STAR»МЧЖ, «Жиззах индустриал туқима» МЧЖ корхона ва ташкилотлар бириктирилган. Хозирги кунда ушбу корхона ташкилотларда талабаларнинг ишлаб чиқариш хамда диплом олди амалиётлари олиб борилмокда.

2021-2022-ўқув йилида жами 208 нафар талаба 8 та йўналиш бўйича техникумни битриб , хозирги кунда 196 нафари талабанинг бандлиги таъминланган хисобланади.Ушбу талабалардан 26 нафари олий таълим муассасаларининг 1-босқичдан , 49 нафари эса олий таълим муассасаларига 2- босқичдан , жами 75 нафар техникум битирувчиси олий таълим муассасалари талабалари  бўлишди. Бандлиги таъминланмаган 12 нафар техникум битирувчиси бандлигини таъминлаш жарёнлари давом этмоқда

Бундан ташқари қарорда белгилаб берилган 2021-2022-ўқув йили учун техникум битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида вилоятдаги ҳамда Пахтакор туманидаги 30 дан ортиқ иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириб борилмоқда

    

           Жиззах Политехника Институти хузуридаги Пахтакор саноат технологиялари техникуми хозирги вақтда 2022-2023-ўқув йилида қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаб келмоқда

       1.)-5.53.10.01--Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (Ишлаб чиқариш турлари бўйича )

       2.)-5.51.05.01—Амтомобил транспортига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш техниги

        3.)-5.51.02.02 - Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари

        4.)-5.32.01.01 - Менежмент

       5.)-5.52.01.01 - Компьютер инженеринги

       6.) -5.53.08.01- Кимёвий технология (Ишлаб чиқариш турлари бўйича)

        7.)-5.54.05.01-Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш техниги

        8.)- 5.54.02.01-Бино иншоотлар қурилиши

        9.)-5.62.01.01-Қишлок хўжалигини механизациялаш ва сервис техник-технологи

           10)-5.83.01.01-Экология ва атроф мухитни ҳимоя қилиш

Жиззах политехника институти томонидан 20 номда 100 нусхада дарслик, 25 номда 150 нусхада ўқув қўлланма, 30 номда 30 нусхада ўқитиш материаллари тўплами, 15 номда 15 нусхада электрон дарслик, 250 номда 250 нусхада ўқув қўлланмаларнинг электрон вариантлари берилган.

 Пахтакор саноат технологиялари техникуми 2021/2022-ўқув йилида 11 та йўналиш бўйича 235 нафар талаба ўқишга қабул қилинган бўлиб, Янги 2022-2023 ўқув йили учун туманда келгусида яратилиши режалаштирилган иш ўринлари  хамда корхона ва ташкилотларнинг эҳтиёжларини инобатга олган холда кундузги 10 таълим йўналишига 300 нафар, сиртқи таълим йўналашига 5 мутахассислик бўйича жами 100 нафар, “Профессонал таълим тизимида дуаль таълимни ташкил этиш чора тадбирлари ҳакида”ги қарорига асосан 2 та мутахассисилик бўйича “Пахтакор Барака чеварлари” МЧЖ ва Пахтакор туман электр таъминоти корхонаси билан тузилган шартномаларга асосан дуаль таълим бўйича жами 45 нафар умумий холда 445 нафар қабул параметрига таклиф киритилган бўлиб хозирги кунда ушбу талабалар 2022-2023-ўқув йилининг 18 октябридан бошлаб дарс жараёнларида иштирок этиб келмоқда.

 

 Жиззах политехника институти хузуридаги Пахтакор саноат технологиялари техникумида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 14 июлдаги 226 сонли буйруғи асосида Жиззах политехника институти билан Пахтакор саноат технологиялари техникуми директорининг қўшма буйруғи асосида техникумда Жиззах политехника институти кафедраларининг филиаллари хамда ўқув лаборотория хоналари йўлга қўйилган

   Институтнинг барча кафедра профессор  ўқитувчилари томонидан техникумдаги мавжуд ўқув гурухларида “Махорат дарслари” мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда

   Пахтакор саноат технологиялари техникумида талаба ёшлар орасида “Заковат ” интеллектуал клуби ташкил этилиб , хафтанинг хар жума кунлари талаба ёшлар орасида  ўтказилиб келинмоқда. Жиззах вилоятидаги профессионал таълим муасасалари ўртасида  “Заковат ” интеллектуал ўйинида техникум жамоаси фаол иштирок этиб “Энг фаол жамоа” номинацияси голиби булишди

Пахтакор саноат технологиялари техникумида талаба ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 8 та махсус фан , 5 та умумтаълим фан хамда 1 та спорт тўгараклари фаолият юритиб келмоқда. Тўгаракда техникум ўқувчиларидан 150 нафари доимий равишда иштирок этишиб келишмоқда

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар