Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда ҳам референдум участка комиссияларининг таркиби тасдиқланди

Жиззахда ҳам референдум участка комиссияларининг таркиби тасдиқланди

11 апрель 2023 йил
149
0

Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 4-Жиззах округ комиссиясининг бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида округ комиссияси аъзолари, туман (шаҳар) ҳокимларининг жамоатчилик масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни 4-Жиззах округ  комиссиясининг раиси Шавкат Шарипов олиб борди. Унда округ ҳудудидаги референдум участка комиссияларининг таркибини тасдиқлаш ҳақидаги масала муҳокама этилди.

Вилоятдаги Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан округга тақдим этилган ўз ҳудудларидаги референдум участкалари бўйича комиссиялар таркиби Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи  4-Жиззах округ  комиссияси аъзолари томонидан қонунда белгиланган талаблар бўйича кўриб чиқилди ва  вилоят ҳудудидаги 522 та референдум участкаси бўйича комиссиялар таркибини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар