Жиззахда ҳам референдум участка комиссияларининг таркиби тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 4-Жиззах округ комиссиясининг бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида округ комиссияси аъзолари, туман (шаҳар) ҳокимларининг жамоатчилик масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишни 4-Жиззах округ комиссиясининг раиси Шавкат Шарипов олиб борди. Унда округ ҳудудидаги референдум участка комиссияларининг таркибини тасдиқлаш ҳақидаги масала муҳокама этилди.
![](https://cdn.uza.uz/2023/04/10/04/42/BZThJjqv0SBeYlZT51MmoIsCSzmOCXRW_front.jpg)
![](https://cdn.uza.uz/2023/04/10/04/42/FE0uvlVGCeMXtfAuyhPfThOYTaY3tloR_front.jpg)
Вилоятдаги Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан округга тақдим этилган ўз ҳудудларидаги референдум участкалари бўйича комиссиялар таркиби Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 4-Жиззах округ комиссияси аъзолари томонидан қонунда белгиланган талаблар бўйича кўриб чиқилди ва вилоят ҳудудидаги 522 та референдум участкаси бўйича комиссиялар таркибини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Муҳокамага қўшилинг