Кредитга Ласетти олиб миниш узоққа чўзилмади.
Кредитга Ласетти олиб миниш узоққа чўзилмади.
Бюронинг Пахтакор туман бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг фуқаро Ж.Нормуродовдан “Капиталбанк” АТБ фойдасига 69 млн. 211 минг сўм ундириш ҳамда ундирув қарздорга тегишли “Ласетти” русумли автомашинага қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси 26.04.2023 йилда келиб тушган, шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб томонларга юборилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, Ж.Нормуродов қарздорликни ихтиёрий тўламаганлиги сабабли, унга тегишли “Ласетти” русумли автомашина хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Келгусида ушбу автомашина электрон-онлайн аукционларида сотилиб, сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорлик қопланади.
Paxtakor tumani hokimligi axborot xizmati.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)