Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ФВВ Жиззах ва яна 2 та вилоятда қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказади

ФВВ Жиззах ва яна 2 та вилоятда қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказади

23 май 2023 йил
91
0

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 3 вилоятда қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23-25 май кунлари Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятларида фавқулодда вазиятлар давлат тизими ҳудудий қуйи тизими бошқарув органлари куч ва воситалари билан ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур ўқув машқи ўтказиладиган ҳудудда шартли ёнғин, авария ва эвакуация тадбирлари ташкил этилиши мўлжалланган.

«Тадбирлар вақтида ваҳима қилмаслик, шунингдек, тадбирларни оммавий ахборот воситалари (интернет тармоқлари) орқали нотўғри талқин қилиб ёритмасликларини сўраб қоламиз», дейилади ФВВ маълумотида.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар