Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида фавқулодда вазиятлар бўлими томонида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Пахтакор туманида фавқулодда вазиятлар бўлими томонида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

24 август 2022 йил
254
0

 Мамлакатимиз миллий давлатчилиги ва иқтисодий мустақиллиги, интеллектуал салоҳиятининг қудратли бўлишида сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ва маърифий йўналишларда олиб борилаётган кенг қамровли тадбирлар мажмуасида, аҳоли ва ҳудудларни турли фавқулодда вазиятлардан муҳофазақилиш, инсон хавфсизлиги ва саломатлигини сақлаш алоҳида ўрин тутади, шунинг учун ҳам бу соҳа миллий давлат сиёсатини устувор йўналишларидан бирига айланди. Айнан Зилзила билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича, Жиззах вилояти ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 18 январ кунидаги 1-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда “Вилоятда аҳоли ва ҳудудларни радиацион кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича кўргазмали махсус-тактик ўқув машқларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги 2-сонли буйруғига асосан туман ҳудудида радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар эҳтимоли юқори ҳудудларда кўргазмали махсус-тактик ўқув машқларини ўтказиш ҳамда ФВДқТ ҳудудий қуйи тизимлари бошқарув органлари куч - воситаларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликларини такомиллаштириш мақсадида, Пахтакор туман Тиббиёт бирлашмасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, ТТБ Шошилинч тез тиббий ёрдам хизмати раҳбарияти ва тузилмалари шахсий таркибининг “Фавқулодда вазиятлар натижасида кўп сонли жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

          Мазкур тадбир ўтказилишидан мақсад, зилзилалар билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини имкон қадар камайтиришдан иборат.

          Дунёда ва республикамизда сўнгги йилларда юз берган кучли ва сезиларли зилзилаларнинг аянчли оқибатларининг таҳлили шуни кўрсатдики, юзага келиши мумкин бўлган зилзилаларни узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлаш, антисейсмик бино ва иншоотлар қуриш билангина чекланиб қолмасдан, балки сейсмик жиҳатдан фаол ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг зилзилага тайёргарлигини таъминлашни босқичма-босқич амалга ошириб бориш, яъни шаҳар ва қишлоқларда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаронинг сейсмик хавфсизликни таъминлашда шахсий жавобгарлигини ошириш, бундай вазиятларда ваҳима ва қўрқувга берилмасдан тезкор ва тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантиришлари зарур.

          Мазкур тадбирда муҳокама қилинадиган муаммолар бўйича махсус-тактик ўқув машқи қатнашчиларининг тавсиялари, қимматли фикр-мулоҳазалари ва таклифлари келгусида халқимизнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

 

 

 

 

         Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар