Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари туманда бўлишди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари туманда бўлишди.

17 декабрь 2022 йил
361
0

 

Биз, Ўзбекистон Республикаси ФВВ Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институти лаборатория бошлиғи подполковник Д.Т.Валиев ва Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармаси катта офицери лейтенант А.Ф.Рахимовлар, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2022 йил 6 декабрдаги қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишларни аҳволини ўрганиш (таҳлил қилиш) ҳамда бу борада амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, 2022 йил 17 декабрь куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани Фақулодда вазиятлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 522-сон қарори, Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг 2022 йил 10 ноябрдаги 49-сонли йиғилиш баёни ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирининг Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2022 йил 27 сентябрдаги 441-сон ҳамда 2022 йил 10 ноябрдаги 527-сон буйруқлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб чиқдик.

Ўрганишлар давомида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2022 йил 10 декабрдаги 522-сон буйруғи, Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2022 йил 11 ноябрдаги 582-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Пахтакор тумани ҳокимининг 2022 йил 22 ноябрдаги 152-3-52-F/22-сон фармойиши ва тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондини 2022/2023 йиллар қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлиги борасида туман ҳокимининг 2022 йил 15 ноябрдаги 399-3-49-Q/22-сон қарори ва тадбирлар режалари ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилмоқда. Ушбу қарор билан тегишли ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат Штаб ва унинг ишчи гуруҳи ташкил этилган ҳамда ишчи гуруҳ фаолияти туман ҳокимлиги биносининг 1-қаватида қурилиш бўлими хонасида йўлга қўйилган.

Туман ҳокимлигида тузилган комиссия йиғилишларида туман ҳокимининг ўринбосари – комиссия раиси О.Аманов ҳузурида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилиши олдидан барча идора ва ташкилотларни олдига қўйилган вазифаларни белгилаб бериш мақсадида 2022 йил 16 ноябрь куни, режалаштирилган тадбирларнинг ижроси муҳокама қилиниши ва ижрочиларнинг ҳисоботини эшитилиши ташкиллаштирилиб, 1-ўн кунлик якуни бўйича 2022 йил 26 ноябрь кунидаги 428-сонли, 2-ўн кунлик якуни бўйича 2022 йил 6 декабрь кунидаги 441-сонли йиғилиш баёнлари расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг топшириғига асосан куз-қиш мавсуми билан боғлиқ чора-тадбирларни 2023 йил 1 апрелгача кучайтирилган тарзда давом эттириш тўғрисида туман ҳокимининг 2022 йил 6 декабрдаги 161-3-52-F/22-сонли фармойиш тасдиқланган. 

Туман ишчи гуруҳи томонидан вилоят штабига тақдим этилаётган ҳисоботлардаги акс эттирилган кўрсаткичлар ҳаққонийлиги, жойларда юритилаётган ҳисоботларда сохта маълумотлар йўқлигини ўрганиб чиқилди.

Объектларда махсус хизматлар куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда 5 та амалий машғулотлар ҳамда 7 та ёнғин-қутқарув техникалари намойиши иштирокидаги учрашувлар ўтказилган.

Ёнғин хавфсизлиги мавзусида 4560 та эслатма, буклет ва бошқа турдаги кўргазмали ташвиқот материаллари чоп этилиб, кенг жамоатчилик орасида тарқатилган.

Ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартирали уйлар ва якка тартибдаги уй-жойлар, бозор, йирик савдо мажмуалари ва аҳоли кўп тўпланадиган бошқа объектларда тизимли равишда профилактик тадбирлар ташкиллаштириб келинмоқда.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси йўналишида марказий телевидения орқали 2 та кўрсатув, маҳаллий телевидение орқали 3 та кўрсатувлар намойиш этилган, маҳаллий радио тармоқлари орқали 2 та, объектлардаги тармоқлари орқали 42 та эшиттиришлар, маҳаллий нашрларда 2 та мақола чоп этилган, туман хокимлиги ва вилоят ФВБ ижтимоий тармоқлари ва расмий сайтида 18 маротаба чиқишлар ташкил этилган. Шунингдек, тадбир давомида 116 маротоба, тумандаги МФЙларда 61 маротаба, халқ таълими объектларида 38 маротаба, бошқа ташкилотларда 48 маротаба учрашувлар ўтказилган.

Пахтакор туманида жорий йилнинг 17 декабрь куни соат 09:00да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходимлари, туман секторларга бириктирилган ходимлар, туман хокими ўринбосари О.Аманов, туман ФВБдан 24 нафар хизматчилар, уй-жой мулкдорлар ширкатларидан 2 нафар, туман ИИБдан 4 нафар ходимлар, туман ДСИ ходимлари, туман “Ҳудудгазтаъминот” Бахмал туман газ таъминоти филиалидан 8 нафар, туман электр тармоқларидан 8 нафар, 6 нафар туман соғлиқни сақлаш бўлимидан, 4 нафар туман СЭОМдан,  туман МГ қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи капитан Д.Жалов бошчилигида 3 нафар ходимлар, 4 нафар Халқ талим бўлимидан, 3 нафар мактабгача таълими бўлимидан, 4 нафар МФЙ раислари иштирокида йўриқномавий йиғилиш ўтказилди.

Йўриқномадан сўнг “Самарқанд” , “Сувонобод”, “Дўстлик” ва “Олтинкўл” МФЙларда кун давомида 381 та аҳоли хонадонларида ўрганишлар ташкил этилди ва туманнинг Самарқанд МФЙ  Улуғбек кўчаси 41А/5 уйда истиқомат қилувчи 1-гурух ногирони Ким Наталия ва Улуғбек кўчаси 11А/3 хонодонда истиқомат қилувчи 2- гурух ногирони Маматова Нигоранинг яшаш шароити ўрганилди.

Пахтакор тумани “Мўжиза” истирохат боғига ўрнатилган янги йил арчасини мустахкам ва хавфсиз юзасидан йўриқномалар берилди.

Шунингдек, туман хокими ўринбосари – комиссия раиси О.Амановга олиб борилаётган профилактик тадбирларни янада жонлантириш ва натижадорлигини ошириш мақсадида қўшимча кўрсатмалар берилди.

Хонадонларни ўрганишлар давомида якка тартибдаги аҳоли яшаш хонадонларида аниқланган 18 та носоз иситиш воситалари тармоқдан узилиб, 10 та хонадонлардаги камчиликлар “Ҳудудгазтаъминот” Пахтакор туман газ таъминоти филиали таъмирлаш тиклаш гуруҳи томонидан жойида бартараф этилди.  

Шу билан бирга, туман ҳокимлигида тузилган ҳокимият, ФВБ, газ, электр тармоқлари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тунги вақтда ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати ўрганиб чиқилмоқда.

Ўрганиш давомида жойлардаги масъулларга тавсиялар берилиб, маълумотнома расмийлаштирилган ҳолда вилоят ФВБга назорат учун киритилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар