Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ТУМАН ҲОКИМИ ТАДБИРКОРЛАР ВА ФУҚАРОЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗДИ

ТУМАН ҲОКИМИ ТАДБИРКОРЛАР ВА ФУҚАРОЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗДИ

03 июнь 2023 йил
221
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони, 2021 йил 23 июл кунги “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини амалга ошириш юзасидан.

Туман ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган мазкур учрашувда туман ҳокими А.Ашуров ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича ҳоким ёрдамчиларининг мурожаатларини тинглади. Очиқ мулоқотда туманда фаолият юритаётган тадбиркор ҳамда  инвесторлар иштирок этди. Таъкидландики, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бир қатор таклиф ва устувор вазифалар юртимизда, хусусан, Пахтакор туманида ҳам бизнесни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш йўлида дастуриамал бўлиб хизмат қилади. Туман раҳбари тадбир давомида тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаб, уларни атрофлича ўрганди. Тадбиркорлар томонидан тақдим этилган янги лойиҳалар кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг бир нечтаси жойида ҳал этилди. Вақт талаб этадиган масалалар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳалари туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.  

Қабул давомида аҳолини мурожаат қилишга энг кўп мажбур қилаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларини маҳалланинг ўзида бартараф этиш барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларнинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги, ҳудудларда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, ичимлик суви, электр энергия, табиий газ таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой коммунал хизмати, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳоли томорқа майдонларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш, уйма-уй юриш орқали “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш ҳамда фуқароларни мавжуд муаммоларни ўрганиш, белгиланган тартибда ижобий ҳал этиш чораларини кўриш, аҳоли, айниқса аёллар ва ёшлар бандлиги таъминлаш бўйича иштирокчиларнинг умумий саволларига жавоб ва тушунтиришлар бериб ўтилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар