Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакорлик ғаллакорлар вилоятда биринчилардан бўлди

Пахтакорлик ғаллакорлар вилоятда биринчилардан бўлди

11 июнь 2023 йил
316
0

 Пахтакор тумани ғаллакорлари жорий йилдаги давлат режасини топширишда “Наврўз” фермер хўжаликлари уюшмасидаги фермер хўжаликлари вилоятда биринчилардан бўлдилар.

Бундай катта хирмонни яратишда омилкорлик билан иш юритилганлиги, ғалла майсалари ўз вақтида озиқлантирилганлиги ва туман фермерларидаги катта тажриба ўз самарасини берди. Бугун туман фермерлари ҳар қанча фахрланишса арзийди. Режани бажаришда уларнинг улуши катта, албатта. 

Наврўз фермер хўжаликлари уюшмасидаги фермер хўжаликларини бугунги ғаллачиликда эришилган ютуқлари, яни вилоятда биринчи бўлиб дон етиштириш бўйича Фьючерс шартномасини ошиғи билан бажарилгани билан вилоят ҳокимининг табрикномаси ва эсдалик совғалари туман ҳокими томанидан ўз эгалари топширилди.

Ҳурматли юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Шундай улуғва муҳум соҳанинг зарворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, олим ва мутахассисларни дунёдаги энг олийжаноб касб эгаларидир” деган гаплари айни ҳақиқатдир.

Вилоятимиз аҳолисининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлан эл-юртимиз дастурхонини янада тўкин қилишда “Наврўз” фермер хўжаликлари худудий уюшмасининг фидойи фермерлари, миришкор деҳқонлари бундан кейин ҳам бор билим ва тажрибаларини, куч-ғайрат ва имкониятларини сафарбар этадилар, деб қаттий ишонамиз.

Жорий йилда Пахтакор тумани ғаллакорлари давлат қабул пунктларига 36329 тонна дон сотишни режалаштиришган. Бугунги кундаги маълумотларга кўра, давлат омборларига 16482 тонна ғалла топширилган бўлиб, бу йиллик шартнома топшириғининг 45,4 фоизини ташкил этади. Агар кунига туман хирмони салкам 3 000 тоннага кўпаяётганлиги ҳисобга олинса, яқин кунларда туман ғаллакорларига ҳам ғалаба нашидасини суриш насиб қилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар