Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Конституциясига сўнгги киритилган ўзгартиришлар кафолатлайди

Конституциясига сўнгги киритилган ўзгартиришлар кафолатлайди

21 июнь 2023 йил
286
0

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясига сўнгги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ёш авлод ҳуқуқларини кафолатлайди.

  2023 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган  Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинди.

Ушбу қонунга асосан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, унинг янги таҳрири тасдиқланди. Конституциявий Қонун референдум якунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан 2023 йил 1 майда кучга кирди.

Янги тахрирдаги Конституцияда моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди. Умуман, олганда, конституция 65 фоизга янгиланди. Янги Конституция мамлакатни янада демократлаштириш, судьяларни, маҳаллий ҳокимият органларини сайлаш ва маҳаллий ҳокимият тармоқларини ажратишнинг ҳуқуқий асосларини яратди.

Президентимиз урғу бериб қайд этганидек, бугун янгиланган Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати айнан очиқлик ва ташқи алоқаларнинг ҳамма йўналишини бирдек ривожлантиришга қаратилгани бежиз эмас. Иқтисодий нуқтаи назардан янги Конституциянинг вазифаси хусусий мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аграр ислоҳот учун ҳуқуқий шарт-шароит яратишдан иборат.      

Шунингдек, солиқ сиёсатини давом эттириш, давлат бошқаруви тизимини амалга ошириш, бюджет сиёсатини шакллантириш ва амалга татбиқ этиш, ҳудудлар мустақиллигини ошириш, ички ва ташқи инвестицияларни рағбатлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиши лозим. Маъмурий бошқарув тизимини такомиллаштириш, ҳокимият функцияларини қайта тақсимлаш, давлат аппаратини кескин қисқартириш муҳим масала бўлиб қолмоқда. Давлат хизматчиларини танлашнинг рақобат тизимини жорий этиш жуда зарур.         Президентимиз таъкидлаганидек, юқори ва ўрта даражадаги кадрлар тайёрлаш даражаси етарли эмас. Кадрлар томонидан ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, зарурлиги, стратегик мақсад ва вазифаларини чуқур англаш бўйича тизимли ишларни кучайтириш муҳимлиги янги Конституцияда ўз аксини топган. Биз ҳуқуқий давлат барпо этяпмиз. Конституция юридик мазмун ва моҳиятга эга бўлган ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, давлатнинг асосий қонуни сифатида бутун ҳуқуқий ва қонунчилик тизимларининг ўзагини ташкил этади, жамият ва давлат ҳаётининг, давлат органлари ташкил этилиши ва фаолиятининг асосий принципларини мустаҳкамлайди. Шу сабабли жамиятдаги барча ҳуқуқий ҳаёт ва юридик амалиёт, шу жумладан одил судлов амалиёти конституциявий қоидалар асосида шаклланади.

Конституция халқнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. Унда жамият тараққиётига туртки берувчи, муҳим маънавий омил бўлиб хизмат қилувчи ғоялар ўз ифодасини топади. Конституцияда мужассамлашган мафкура жамиятни, халқни муайян мақсадлар сари етаклайди, уларни уддалаш учун сафарбар қилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси миллий истиқлол ғояси ва мустақиллик мафкурасининг ҳуқуқий асосини ташкил этиб, халқимизнинг истиқлолга, эркинликка бўлган интилишини, миллий ахлоқий-маънавий қадриятларини акс эттирган ҳамда уларни жамият онгига, айниқса, ёш авлод онгига сингдиришга хизмат қилади.

Янги конституция  умумхалқ муҳокамасида келиб тушган кўп сонли таклифларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди. У халқаро стандартларга, энг муҳими, Ўзбекистон халқининг хоҳиш-иродаси ва орзу-истакларига тўлиқ мос келади.

Шунингдек, Янгиланган Конституцияда алоҳида модда ёшлар ҳуқуқларига бағишланган. Унга кўра, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди. Конституциявий қонунга мувофиқ олий таълим ташкилотларига академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар олиб бориш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқи берилиши ҳам қувонарлидир. Олий таълим тизими билан боғлиқ масалаларнинг Конституция даражасида белгиланаётгани олий таълим жараёнига ташқи аралашувларни чеклаш, олий таълим сифати ва дунёда рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.  

Янгиланган конститутцияда алохида эътиборга олинадиган жихат бу адвокатура институтини киритилиши бўлди. Хусусан конститутциянинг 29-боби адвокатура тўғрисидаги боб ҳиобланади. Унда жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатиши, адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланиши, адвокатурани ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланиши каби нормалар киритилган. Янгиланган конституциямизда шахснинг иши судда кўриб чиқилиб, унинг айби исботланиб суднинг қонуний кучга кирган хукми билан аниқланмагунча у айбсиз хисобланиши мустаҳкамланган. Конституцияда инсоннинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати халқаро стандартларга мувофиқ кучайтирилган.

               Хусусан, шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмаслиги, ушлаб туриш қонунийлиги ва асосолилиги судда исботланмаса, (“Xabeas korpus”  институти) шахс дархол озод қилиниши ҳамда шахсни ушлаб туришда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари унга тушунарли тилда тушинтирилиши кераклиги, шунингдек, айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик   келтириб ўтилган. Яна муҳим ўзгаришлардан ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар почта ва электрон хабарлар ва бошқа хабарларни сир сақлаш ҳуқуқи суднинг қарорига асосан чекланиши мустаҳкамланди. Яна бир мухим жихат шахс қариндошларининг судланганлиги асоси билан ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмаслиги қаъий белгиланиши бўлди, эндиликда инсон яқин қариндошлари йўл қўйган хатолар учун жавоб бермайди.

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида судлар фаолиятини молиялаштириш фақат давлат бюджетидан амалга оширилиши белгиланган модда киритилди.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Пахтакор туман судининг раиси У.Саттаров

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар