Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Оқила аёллар” ҳаракати тарғибот олиб борди.

“Оқила аёллар” ҳаракати тарғибот олиб борди.

04 июль 2023 йил
138
0

 Шарқда оила жамиятнинг мустахкам пойдеворидир. Тарихдан маълумки оила фаровонлиги, тинчлиги, мустахкамлигини таъминлашда, оилада маънавий мухитни яхшилашда ҳамда жамият тараққиётини таъминлашда хар томонлама ҳар томонлама фаол, шижоатли ва ташаббускор аёлларнинг ўрни катта. Шунинг учун ҳам унинг муққадаслиги ва форовонлигини таъминлашда онанинг оқилалиги, шарх-мухаббати, садоқати ва вафодорлиги биринчи омил сифатида баҳоланади. Бу борада Президентимизнинг “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли” деган эзгу фикрлари ва қарашлари ҳаётимиз қоидасига айланиши учун оқила аёлларнинг билим ва салоҳияти тасиридан фойдаланиш давр талабидир.

Ушбу ғоя асосида мамлакатимизда ҳар томонлама фаол, шижоатли ва ташаббускор аёллардан иборат “Оқила аёллар” ҳаракати, шунингдек, “Маҳалла хотин-қизлар фаоллари”, “Олима аёллар жамияти” каби замонавий тизимлар ўз фаолиятини бошлади.

2022-йил 8-августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Оқила аёллар” харакати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 437-сонли қарори қабул қилинди. Жамоатчилик тузилмаси – “Оқила аёллар” харакати ташкил этилди.

Пахтакор туманида жамиятда обрў эътиборли, катта хаётий тажрибага эга бўлган фаол ҳамда ташаббускор “Оқила аёллар” харакати аьзолари Дилором МФЙ, Сувонобод МФЙ, Тошкент МФЙ ҳамда Дўстлик МФЙ хотин-қизлар фаоллари, кўчабошилар билан хамкорликда “Янги маьнавий макон яратиш оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маьнавий барқарорлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар гендер тенглигини таьминлашда миллий қадриятлар, урф-одатлар, аньаналарнинг мазмун моҳияти асоси"да тизимли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. 

Бундан ташқари оилада соғлом муҳид яратиш борасида ҳам бир қатор тушунчалар бериб ўтилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар