Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пенсия – битта паспорт билан.

Пенсия – битта паспорт билан.

13 июль 2023 йил
101
0

 Бундан бир неча ўн йиллар илгари ривожланган давлатларда пенсия тайинлаш учун фақатгина паспорт талаб элишини эшитган эдик. Бу борада Ўзбекистонда ҳам ҳудди ривожланган давлатлардек битта паспорт билан пенсия тайинлаш учун анча солмоқли ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан юртимизда бошқа соҳалардаги каби пенсионерларни ижтимоий кўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қариялар ва кекса ёшдагиларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ва соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда давлат пенсияларини тайинлашда талаб этиладиган 30 турдаги ҳужжат талаб этилиши бекор қилиш, бу ҳужжатларни  тақдим этишга масъул 14 дан ортиқ вазирлик ва ташкилотларда идоравий ахборот тизимлари, электрон ресурс ва маълумотлар базаларини оптималлаштириш ва бир-бири билан интеграциялаш ишлари олиб борилмоқда.

Давлат пенсияларини ҳисоблаш учун зарур маълумотлар электрон базасини шакллантириш, ушбу жараённи соддалаштириш, фуқароларнинг оворагарчиликларини бартараф этиш, пенсия ва нафақаларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, мазкур йўналишда соғлом рақобат муҳити ва замонавий стандартларни жорий этиш асосий мақсад этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102 сонли қарорига биноан  2022 йил 1 июлдан бошлаб давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди. Бунда, пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган чоғида ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизмати жорий этилмоқда.

Давлат пенсияларини тайинлаш «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Бунда, меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатлар Пенсия жамғармаси томонидан «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда электрон маълумотлар алмашинуви асосида олинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарорига асосан  давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилиш муддати 2023 йил 1 январдан этиб белгиланди.

Қарорда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Пахтакор туманида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Пахтакор туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан маъсул мутахассис ажратилиб  туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимида фуқароларнинг иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотларни «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари фуқароларнинг оила аъзолари тўғрисидаги маълумотлар ФҲДЁ бўлимлари маълумотлар базасидан олинмоқда.  

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар