Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Кадастр агентлиги 6 ойлик хисоботи

Кадастр агентлиги 6 ойлик хисоботи

14 июль 2023 йил
92
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4819-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” ги 66-сонли қарорларига асосан кадастр агентлиги ташкил этилиб асосий вазифалари белгилаб берилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 2661 –моддаси билан кадастр агентлигига юридик ва жисмоний шахсларни маъмурий жавобгарликга тортиш ваколати берилган.

Кадастр агентлиги Пахтакор туман бўлимида хозирги кунда 3 нафар инспектор ўз хизмат вазифаларини олиб бормоқда.

Жорий йилнинг ортда қолган дастлабки олти ой давомида Кадастр агентлиги Пахтакор туман бўлими инспекторлари томонидан ер назорати тизимида олиб брилган тадбирлари натижасида туман бўйича 122 та ҳолатда 6,551 гектар ер майдони юридик ва жисмоний шаҳслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб қурилиш қилганлиги аниқланди.

Шундан, 48 та  (1.4616 га) ҳолатда МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисми (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш) ҳамда 2 та (0,203 га)  ҳолатда  МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисми (ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш)  билан жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан маъмурий баённома шакиллантирилди.

Бундан ташқари, 4 та (4.4841 га) ҳолатда фуқаролар томонидан сувли экин ер майдонига қурилиш қилганлиги сабабли МЖтК нинг 2292-моддасига асосан чора кўриш учун туман Прокуратурасига юборилди ҳамда 69 та (0,4048 га) ҳолатда фуқаролар уй-жойини туташ қисмида қурилиш қилганлиги ва бошқа қурилишлар қилганлиги учун ноқонуний қурилмаларни буздириш юзасидан ФИБ Пахтакор туман судига даъво аризаси киритилди ва суд томонидан 65 та ҳолатда даъво аризалар қаноатлантирилди ва 4 та ҳолатда хуқуқбузарлар томонидан ноқонуний ҳолатни бартараф этганлигши сабабли даъво рад этилди.

Аниқланган МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисми билан 12 та ҳолатда хуқуқбузарларга нисбатан жарима жазоси тайинланган. Шундан 7 та ҳолатда хуқуқбузарлар жарима жазоси қўлланилгандан сўнг ноқонуний ҳолатни бартараф этган. 31 та ҳолатда ҳуқуқбузарлар томонидан ер майдонлари белгиланган муддатда бартараф этганлиги сабабли МЖтКнинг 60-моддаси 4-қисми (Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилиш) билан маъмурий жавобгарликдан озот этилган. Қолган 9 та ҳолатдан, 3 тасида бартараф этиш муддати бор, 2 та ҳолатда ўз ихтиёри билан бартараф қилмаганлиги сабабли ФИБ туман судига даъво аризаси киритилда ва ФИБ суд томонидан қаноатлантирилди ҳамда 4 та ҳолатда ФИБ судга даъво аризаси киритилди иш кўриб чиқиш жараёнида.

Шунингдек, МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисми билан 2 та ҳолатда хуқуқбузарларга нисбатан жарима жазоси тайинланди 1 та ҳолатда қурилма ўз ихтиёри билан бартараф этилди ҳамда 1 та ҳолатда ноқонуний қурилмани бартараф этиш мақсадида ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, туман ҳудудида 1 та ҳолатда (0.96 га) ажратиб берилган ер майдонларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолати аниқланди ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан бўлим томонидан туман ҳокимлигига мақсадсиз фойдаланмаётган ер майдонларини ер фонди захирасига давлат мулки сифатида қайтариш ҳақида тақдимнома киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори асосан, кўчмас мулк объектларни белгиланган муддат ичида давлат рўйхатидан ўтказмаганлиги учун 33 та ҳолатда юридик ва жисмоний шахсларга 89 миллион 400 минг сўм жарима жазоси тайинланган ҳамда 31 миллион 200 минг сўм жарима ундирилган.

Юқорида кўрсатилган амалга оширилган ишлар натижасида, ўзбошимчалик билан эналлаб олинган 1,0782 гектар ер майдонлари ер фонди захирасига давлат мулки сифатида қайтарилган.

Хусусан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари бартарф этилиши натижасида Оқ булоқ МФЙда йўллар кенгайтирилиб аҳолига қулайликлар яратилди. Худди шундай ҳолатлар Пахтакор МФЙ ва Мингчинор МФЙ ларда амалга оширилди.

 

Кадастр агентлиги Пахтакор

туман бўлими бошлиғи в.б  И.Бердиқулов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар