Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор Эко Сфера” МЧЖ томонидан 6 ойлик ишлар

Пахтакор Эко Сфера” МЧЖ томонидан 6 ойлик ишлар

11 июль 2023 йил
109
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги “Маиший қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4845-сонли қарори бажарилиши юзасидан маълумот

                   Иқтисодиёт сохаларида ва ахоли пунктларида хосил бўладиган маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, чиқиндиларни қайта ишлаш юқори технологиялар қўлланиладиган ишлаб чиқаришларни жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 ноябрдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5580-сонли фармонининг туманда бажарилиши юзасидан бир катор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан,  Пахтакор туманидаги мавжуд 15 та  МФЙ, ҚФЙдан 15 тасига 74300 нафар аҳолига “Пахтакор Эко Сфера” МЧЖ томонидан хосил бўлган маиший чикиндиларни олиб чикиб кетиш қамровга олинганлиги, тумандаги мавжуд 15 та маҳалларга 8 та махсус техникалар ёрдамида санитар тозалаш хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

             Кўрсатилган санитар тозалаш хизматлари учун бир ойлик режаси 231 млн.297.250 сўм бўлиб, хозирги кунда, даврий режага нисбатан олганда 79 фоиз ташкил қилади. 2023 йил 11 июл  холатига туманда жами 372 млн. 059 868 сўм дебиторлик қарздорликлар бўлиб, шу кунга қадар мавжуд дебитор қарздорликдан 62 млн сўми ундирилди.

            “Пахтакор Эко Сфера” МЧЖ маъмурий биноси мавжуд бўлиб, табий газ, электор тармоғи, ичимлик суви тармоғига уланган, кадастер хужжатлари мавжуд бўлиб, кад № 13:10:05:01:01:0168 дан ўтган. Марказий Полигони туман марказидан 10 км узоқда “Туркистон СИУ худудида жойлашган, чиқинди полигон 1 (Битта) кадастер рақами 12:10:05:01:01:01:68 давлат санитария-гигения хулосаси туман СЭС томонидан берилган.

           Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 2 октябрьдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 787-сонли қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Пахтакор туманида жами: 762 та хўжалик юритувчи субъектлари мавжуд бўлиб, 218 таси билан қаттиқ маиший ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда ташиб кетиш бўйича шартномалар тузилган бўлиб, уларга сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Тумандаги мавжуд 15 та МФЙ, ҚФЙлардан 15 таси яни 100 % га санитар тозалаш хизматлари орқали қамровга олинган бўлиб, ушбу худудларда яшовчи аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида 18 дона замонавий типдаги чиқинди тўплаш шахобча (ЧТШ)лар куриб битказилиб, фойдаланишга топширилган ҳамда ушбу 18 дона ЧТШларга кадастр хужжатлари расмийлаштирилиб, рўйхатдан ўтказилди.  Ушбу ЧТШларга 2 донадан жами: 51 та 0,7 м3 ҳажмдаги чиқинди контейнерлари билан тўлиқ таъминланган бўлиб, қўшимча равишда яна ахоли хизматига кўп қаватли ахоли турар жойларига 40 дона контенерлар билан таъминланди.

            Туман Ободонлаштириш бошқармасига тегишли ободонлаштириш объектларига, туман Тиббиёт бирлшмасига, туман Халқ таълим бошқармаси бўлимига қарашли мактабларга, туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли МТМларга ва тадбиркорлик субьектларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 2 октябрьдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 787-сонли қарорнинг ижросини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилган ва конейнерлар билан таъминлаш йўлга қўйилган.

 

“Пахтакор Эко Сфера” МЧЖ раҳбари К.Ахмедов

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар