Бош прокурор ўринбосари Жиззахда “Ташаббусли бюджет” ва бошқа дастурлар асосидаги объектларни ўрганди
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятида “Ташаббусли бюджет” ва бошқа дастурлар асосида объектларда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари ўрганилди.
Ўрганишда қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи корхона раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.
Штаб томонидан кўрилган чоралар натижасида молиялаштирилиши кечиккан 53 та лойиҳалар учун 1,4 миллиард сўм маблағ ажратилди, 4 та объектлар тендерга эълонга берилди, 35 лойиҳанинг пудратчиси аниқланиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланиши таъминланди, 75 объектга қўшимча ишчилар жалб қилиниб, ишлар икки сменада ташкил қилинди.
Муҳокамага қўшилинг