Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27

Муносабат

24 февраль 2023 йил
154
0

 (22.02.2023) Ижтимоий тармоқларда тарқалган Biz yana o‘sha mavzudamiz. "Paxtakor" tumani markaziy stadionini suv bosdi. Ayanchli ko‘rinishga kelgan ushbu stadion qachon yaxshi holatda bo‘ladi? Bu bo‘yicha tuman yuqori mutasaddi vakillari nima deydi? Рукнида тарқалган видео материалга муносабат.

Туманда тегишли ташкилотлар томонидан ишчи гуруҳ тузилиб ҳолат ўрганилди. Ўрганиш натижасида туман Спорт мактаби тасарруфидаги ТИП-1 спорт мажмуаси ҳақиқатда таъмир талаб, Республика ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Пахтакор тумани ёшларини спортга бўлган қизиқишлари спорт соҳасидаги эришаётган ютуқлари албатта барчага маълум. Туманда ёшларга хизмат кўрсатаётган спорт иншоаатлари жумладан 36х18 ҳажмдаги Бокс зали, 25х12 ҳажмдаги ёпиқ сузиш хавзаси, 24 та спорт заллар, барча таълим муассасаларининг спорт зал ва майдонларидан фойдаланиш борасида туман спорт мактаби томонида шартномалар тузилиб ҳамкорликда фаолият олиб борилмоқда. Бундан ташқари туман бўйлаб 12 та суний қопламалар, 15 та “Workout” спорт майдонлари ёшларга хизмат қилиб келмоқда. 

ТИП-1 спорт мажмуасининг бугунги кун талабига жавоб берадиган, замонавий талаблар асосида таъмирланиши ҳамда қўшимча енгил конструкцияли сенвич панел спорт зал қуриш замонавий лойиҳанинг ҳамда маблағ миқдори аниқ эмаслиги сабаб шу вақтга қадар ўрганишда бўлган.

2023 йилда ТИП-1 спорт мажмуасига 4,2 млрд маблағ ажратилитиб жорий йилда таъмирлаш ишлар режалаштирилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар