Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 2023 йилнинг 6 ойлик хисоботи

Пахтакор тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 2023 йилнинг 6 ойлик хисоботи

15 июль 2023 йил
127
0

 Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 2023 йилнинг 6 ойи мобайнида умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида жами 542 200.0 минг сўмлик жорий таъмирлаш ишлари, 515 000.0 минг сўмлик сақлаш ишлари, 4 800 000.0 минг сўмлик қурилиш таъмирлаш ишларини амалга оширди. Жумладан ҳаракат хавфсизлигин таъминлаш мақсадида умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида 15208,7 м2 ўйдим чуқурчалар таъмирланди ва 1526 м2 жойга асфальтобетон ётқизиш ишлари тўлиқ амалга оширилди. Бундан ташқари қатнов қисмининг 41 км қисмига йўл ётиқ чизиқлари (разметка) ва 578 м2 га пиёдалар ўтиш йўлакчалари (пешеход) чизилиди. Ушбу автомобиль йўлларида 178 дона эскирган йўл белгилари ўринига, замонавий янги йўл белгиларига алмаштирилди. Сақлаш ишлар доирасида туман худудидаги умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида йўл ёқасини автогрейдер ва қўл кучи билан бегона ўтлардан тозалаш, мавжуд йўл элементларини оқлаш қоралаш ишлари  ва бошқа ишлар мунтазам амалга ошириб келинмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2-майдаги №ПҚ-146 сонли "2023-2025 йилларда Жиззах вилояти комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2023 йилдаги баёнига асосан Пахтакор тумани бўйича жами 4 800 000.0минг сўмлик объектларда қурилиш таъмирлаш ишларига корхона бош пудратчи этиб белгиланган. Жумладан Дилором МФЙ ҳудудидаги Обиҳаёт кўчаси (0,512 км), Олмазор МФЙ ҳудудидаги Марказий кўча (1,560 км), Сувонобод МФЙ ҳудудидаги А.Темур ва Янгийўл кўчалари (1,690 км), Тошкент МФЙ ҳудудидаги Рўдакий кўчаси (0,618 км) ва Ғалаба МФЙ ҳудудидаги Бўстон кўчаси (0,265 км) жами 4,645 км ички хўжалик йўллари асфальтлаштириш ишлари бажарилди ва Пахтакор тумани Буюк ипак йўли МФЙни туман маркази билан боғловчи 1 дона кўприкни мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

         Корхонамиз томонидан туман худудидаги 10,2 км узунликдаги ички хужалик тупроқ йўлларни ҳашар йўли орқали қум шағал йўлга айлантириш ишларида маҳсус техника ва механизмлар билан фаол қатнашди.

         Корхона томонидан бажарилаётган ишларда 50 дан ортиқ малакали мутахассис мухандис ишчи ходимлар  ва механизаторлар доимий иштирок этиб келмоқда.

Пахтакор ТЙФУК директори Собор Эржигитов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар