Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахлик тадбиркор аёл «ANOR -2023» кўрик танловининг республика босқичида ғолиб деб топилди

Жиззахлик тадбиркор аёл «ANOR -2023» кўрик танловининг республика босқичида ғолиб деб топилди

13 ноябрь 2023 йил
94
0

Яқинда республика «ANOR -2023» кўрик - танлови якунланди.

Учрашувлар, ижодий тақдимотлар, конструктив юзма-юз мулоқот ва аёллар тадбиркорлигида янги номларнинг кашф этилиши билан тўлдирилган ҳафталик ўз ниҳоясига етди.

Ҳафтанинг тожи - «ANOR -2023» танлови бўлди - энг намунали, ҳақиқий ижодкор ва моҳир тадбиркорлар кўригининг якуни.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан тўққиз нафар ишбилармон аёллар учта номинация бўйича Энг яхши деб топилди.

«Энг яхши ишлаб чиқарувчи» номинациясида биринчи ўринни Наманган вилоятида фаолият юритаётган тадбиркор Феруза Абдуқаҳҳарова эгаллади.

«Энг яхши фермер»номинациясида Қашқадарёлик фермер Дилдора Мўминова биринчи бўлди.

«Энг яхши аҳолига хизмат кўрсатувчи» номинациясида биринчи ўрин Жиззах вилоятидан Ойниса Қаршибоевага насиб этди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар